RU

Последние новости

13:49Душан Мийич: "Бу ўйинни унутишимиз керак. Танаффусда хатоларимизни таҳлил қиламиз"  0 13:46Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"  0 12:29Таҳлил. Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият. "Нефтчи"да вазият қандай?  3 12:22Алмаштирилганидан норози Роналду 61-дақиқада кийиниш хонасига кириб кетди  11 11:47Анчелотти: "Март ойида барча турнирларда етакчилик қиляпмиз"  11 11:33Дуранг билан тугаган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 11:20«Бухоро» «Қизилқум»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:45«Ливерпул»нинг шорт-листида 4 нафар ҳужумчи бор  1 10:18«Реал Мадрид» етакчиси жароҳат олди  13 09:50АПЛнинг уч гранди «Ноттингем Форест» етакчиси учун кураш олиб бормоқда  0 09:22«Реал Мадрид» МЮ футболчиси учун 80 миллион евро тўлаши мумкин  10 08:54Португалия терма жамоаси Данияга қарши учрашувлар учун қайдномасини эълон қилди  5 08:27Неймар жароҳат сабабли Бразилиянинг март ойидаги ўйинларига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига «Реал» футболчиси чақирилди  7 07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  27 02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  10

“Локомотив” йиғинида хорижлик футболчилар+Суюнов Новости

“Локомотив” йиғинида хорижлик футболчилар+Суюнов

Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳам айни дамда бошқа жамоалар каби иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги жамоа машғулотларни ўз базасида олиб бормоқда. Яқинда “темирйўлчилар” олий лига вакили “Бухоро” билан ўртоқлик учрашувида иштирок этишди.

Клуб матбуот котиби Отабек Эшмаматовнинг маълум қилишича, айни пайтда бир нечта хорижлик футболчилар синовдан ўтказилмоқда. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бундан бир неча кун олдин туркманистонлик 22 ёшли ҳужумчи Арслонмурод Омонов жамоа мураббийлари ихтиёрига етиб келганди. Шунингдек у билан бирга яна молдавиялик ва россиялик бўлган легионер ўйинчилар ҳам айни пайтда йиғинда иштирок этмоқда. Уларнинг кўпчилиги ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғида тўп сурувчи футболчилардир. Футбол агентлари мураббийлар штабига узоқ хорижлик футболчиларни ҳам тавсия қилишган. Айни пайтда клуб уларнинг номзодларини ўрганиб чиқмоқда. Шу боис яқин орада “Локомотив” таркибида яна янги номларни учратсак ажаб эмас.

Маҳаллий футболчилардан “Пахтакор” билан хайрлашишга улгурган ҳимоячи Илҳом Суюнов бугунги кунда Ҳаким Фузайлов олиб бораётган машғулотларда иштирок этмоқда. Ундан ташқари биринчи даврада Гулистонда ижара асосида ўйнаган Иброҳим Раҳимов ҳам "Локомотив"га қайтиб келган.

Биринчи даврада рақобт туфайли захирада қолиб кетган айрим ўйинчиларни жамоа бошқа клубларга ижарага беришни ўйлаб турибди.   

“Локомотив”нинг яқин орадаги режалари ҳусусида айтадиган бўлсак, 26 июль куни “темирйўлчилар” Бекободнинг “Металлург” жамоаси билан синов-назорат баҳсида майдонга тушади.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика