RU

Последние новости

11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  3 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  2 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  9 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  33

“Локомотив” “Истиқлол” билан учрашувга ҳозирлик кўрмоқда (+Фото) Новости

“Локомотив” “Истиқлол” билан учрашувга ҳозирлик кўрмоқда (+Фото)

Теги :  Локомотив
Тошкентнинг “Локомотив” клуби 13 март куни Осиё Чемпионлар Лигаси 3-тур учрашувлари доирасида Эроннинг “Истиқлол” клуби меҳмони бўлади.

“Темирйўлчилар” айни дамда мазкур ўйинга қизғин ҳозирлик олиб боришмоқда. Бугун “Локо” футболчилари “Локомотив” стадионида машғулот ўтказишди. Бироз олдин якунига етган машғулот жараёни анча қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди. Жамоамиз аъзолари даставвал енгил югуриб олишди. Кейин Мирко Йеличич бошчилигида чигалёзди машқлари амалга оширилди. Сўнг барча тўп билан муомала машқларини бажаришга ўтди.

Умуман олганда бугунги машғулот жараёнида мураббийлар штаби асосан олдиндаги масъулиятли учрашувда фойдаланиладиган тактикани амалда қўллаш борасида иш олиб боришди.

Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” жамоаси 12 мартга қадар ўз қароргоҳида машғулот олиб боради ва сўнгра Теҳронга йўл олади. “Истиқлол” – “Локомотив” учрашуви 13 март куни соат 20:30да бўлиб ўтади.

Қуйида бугунги машғулот жараёнидан олинган “қайноқ” фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика