RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  0 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

“Локомотив” ҳам, “Насаф” ҳам кубок баҳсларида бир мартадан зафар қучишган Новости

“Локомотив” ҳам, “Насаф” ҳам кубок баҳсларида бир мартадан зафар қучишган

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Локомотив” клуби икки ўйин натижасига кўра “Бунёдкор”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мамлакат кубоги финалига йўлланмани қўлга киритди.

Шу тариқа, “Темирйўлчилар” ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон кубоги финалида ўйнайдиган бўлишди.

Финалда эса “Локо”га кубокнинг амалдаги соҳиби – Қаршининг “Насаф” жамоаси рақиблик қилади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Насаф” ўтган йили “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор кубокка эга чиққан эди. Қизиқ жиҳати шундаки, “Локомотив” ҳам ўз ҳисобида ҳозирча ягона бўлиб турган мамлакат кубогига икки йил аввал айнан “Бунёдкор”ни мағлуб этган ҳолда эришганди. Шу тариқа, кубок беллашувларида бир мартадан зафар қучган икки клуб бу сафар ўзаро баҳс юритишади.

Финалчиларнинг Ўзбекистон кубогини қўлга киритган йили:
“Локомотив” – 1 марта (2014 йил)
“Насаф” – 1 марта (2015 йил)
 
Таъкидлаб ўтамиз, 2016 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви 30 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика