RU

Последние новости

10:10«Вест Хэм» сардори фаолиятини БААда давом эттиради  0 09:41МЮда Суперкубокдан аввал муаммолар бор. «Ман Сити»га қарши беш нафар ҳимоячи майдонга тушмаслиги мумкин  2 09:13Элдор Шомуродов «Рома»нинг Англиядаги машғулотларига қўшилди  8 08:45Қойил! «Челси» 9-дарвозабони билан шартнома тузди  2 08:18Про лига. Бугун 15-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  2 07:50Суперлига. Бугун 15-турга старт берилади  2 07:23Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  2 00:55Дэвис ёздаёқ "Реал"га ўтиши мумкин  2 00:29Пол Скоулз тен Хагдан хавотир олаётганини айтди  1 23:56"Вильярреал" рекордчиси жамоадан кетди  1 23:35"Ювентус" "Аталанта" футболчисини А Сериянинг энг қиммат ярим ҳимоячисига айлантириши мумкин  1 23:16Алексей Естафеев: "ЎзПФЛ шу стадионни қабул қилганми, демак шу ерда ўйнаймиз"  6 22:59Неъматилло Қуттибоев: "Қийин ўйин бўлишини билардик"  1 22:33Скоулз: "Манчестер Юнайтед" доим марказда эшикларни очиб қўяди"  2 22:07Анвар Бердиев: "Бухоро" стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетди"  3

"Локомотив" ғалаба қозонди Новости

"Локомотив" ғалаба қозонди

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сўғдиёна" учрашуви бошланмоқда.
Олий лига, 4-тур.
«Локомотив» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах) 3:1
7 апрель. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

Голлар: Нагаев (29), Шевченко (31), Жасур Ҳасанов (75), Суҳроб Бердиев (84)

«Локомотив»
- Игнатий Нестеров, Бобур Йўлдошев, Салим Мустафоев, Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко, Иван Нагаев (Сардор Мирзаев, 82), Иброҳим Раҳимов (Жасур Ҳасанов, 70), Жасур Ҳасанов (катта), Лутфулла Тўраев, Вячеслав Шевченко (Фарҳод Тожиев, 68).

«Сўғдиёна» - Александр Меленчук, Илҳом Комилов, Аюбхон Нўъмонов, Расул Ҳаитов (Бобир Қосимов, 63), Рустам Аъзамов, Ориф Мамажонов, Жасур Ҳакимов, Сардор Эминов, Суҳроб Қобилов (Санжар Рашидов, 83), Асил Бегимқулов, Суҳроб Бердиев

Огоҳлантиришлар: Бобур Йўлдошев (61), Бобир Қосимов (67)

ЯНГИЛАШ


90+3` Учрашув тугади!

90+2`"Локо" стандарт вазиятдан унумли фойдалана олмади.

90+1` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` "Локомотив" жарима зарбасини амалга оширади. Хавфли нуқта.

88` Учрашув тақдири деярли ҳал этилган.

86` "Локомотив"нинг янги посбони Игнатий Нестеров кетма-кет иккинчи бор ўз майдонларида бўлиб ўтаётган ўйинда дарвозасидан гол ўтказиб юбормоқда.

84`ГООООООООООООООООООЛ! Суҳроб Бердиев! 3:1! "Сўғдиёна" Нестеров дарвозасига йўл топа олди. Суҳроб Бердиев ўзининг кучли зарбаси билан Нестеровни доғда қолдира олди.


83` "Сўғдиёна"да ўзгариш: Санжар Рашидов қолган дақиқаларда Суҳроб Қобилов ўрнида ҳаракат қилади.

82` Иван Нагаев ўз ўрнини Сардор Мирзаевга бўшатиб бермоқда.

81` Салим Мустафоев чар қанотдан Фарҳод Тожиев тўпни қулай тарзда етказиб берди. Лекин Фарҳод бу вазиятга тайёр эмасди.

80` Ўзгаришлар "Локомотив"нинг ўйинини жонлантира олди.

77`"Локо"нинг яна бир ҳужуми. Иван Нагаевни пасидан сўнг Ҳасанов яна гол киритиши мумкин эди. Лекин Меленчук дарвозага нега турганини исботлаб қўйди.

75` ГООООООООООООООООЛ! Жасур Ҳасанов! "Локо"нинг ҳужумини ҳозиргина майдонга тушган (кичкина) Жасур Ҳасанов ўзининг аниқ зарбаси билан якунлади. Ҳисоб йириклашди.


70` Иброҳим Рахимов ўрнига Жасур Ҳасанов майдонга тушди.

68` Вячеслав Шевчонко ўз ўрнини Фарҳод Тожиевга бўшатиб берди.

67` Бобир Қосимов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

65` Вячеслав Шевченко легионер-а? Қандай қилиб ушбу бирга-бир вазиятдан фойдалана олмасли мумкин? Қарор чиқаришда ва илдамроқ ҳаракат қилишда оқсади ҳозир Шевченко.

64` Ўйин темпи тушиб кетди. Жамоалар оғир ўйин кўрсатишмоқда.

63` Расул Хаитов ўрнига Ботир Қосимов майдонга тушди.

61`Бобур Йўлдошев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

59` "Локо"нинг тезкор ҳужуми. Жасур Ҳасановнинг етказиб берган тўпини рақиб ҳимоячиси майдондан чиқариб юборди.

56` Иван Нагаевда яна имконият. Бу сафарги зарба ҳам ноаниқ.

52` Виктор Карпенкодан мега-супер пас! Карпенко ўз жарима майдончаси олдидан Иван Нагаевни жуда қулай вазиятга чиқариб юборди. Лекин Нагаевнинг зарбасини Меленчук қайтаришга эришди. Карпенкодан ажойиб ҳаракат!

50` Фозил Мусаев бугун голи киритишни ўз олдигамақсад қилиб қўйган кўринади. Узоқдан йўллаган зарбаси жу нотўғри чиқди.

48` "Сўғдиёна"нинг ҳужуми ноаниқ зарба билан якун топди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

"FIFA.UZ" ишқибозлари учун:
"Локомотив"нинг биринчи голи "Сўғдиёна" ҳимоячисининг хатоси туфайли юзага келди ва Нагаев ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланди. Иккинчи гол эса Мусаевнинг зарбасини қайтарган Меленчук иккинчи зарбага улгура олмади ва Шевченко қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллади. Бу ўйинда ҳозирча ассистентлик қилган футболчи йўқ.

45+1` Биринчи бўлим тугади. Танаффус!


45` Суҳроб Бердиевнинг зарбасини Нестеров катта қийинчилик билан қайтариб юборди. Ана вазият!

44` Аюбхон Нўъмоновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Нестеров бартараф этди. Такрорий зарба эса ноаниқ кетти.

42`Фозил Мусаевнинг кучли зарбаси Меленчук катта маҳорат кўрсатиб қайтариб қолди. Меленчукка тасанно дейиш керак! Офарин!

40` Иванишееее! Биринчи бўлимда хет-трик қайд этиши мумкин эди-я?

38` Иванжон қулай вазиятга эга бўлганди. Нагаевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. 

36` "Локо" футболчилари биринчи бўлимдаги масалани икки дақиқа ичида ҳал этиб қўйишди. Буёғига бемалол ўзлари истагандек чиройли футбол намойиш этишлари мумкин.

34` "Сўғдиёна" жамоаси ярим соат футбол ўйнади. Қолганига томошабин бўмоқчи шекилли? Икки дақиқа ва иккита гол.

31`ГОООООООООООООООЛ! Шевченко! 2:0! "Локомотив" жамоаси футболчилари уларни Вадим Абрамов бошқараётганини ёдларига олиш чоғи, кетма-кет ҳужумлар ёмғирини уюштиришди. Фозил Мусаевнинг зарбасини Меленчук бартараф этди. Қайтган тўпга эса Шевченко илдамроқ ҳаракат қилиб етиб келди ва тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

30` ГОООООООООООООООЛ! Иван Нагаев! 1:0!
"Локомотив"нинг ҳужумини Нагаев чиройли якунига етказиб қўйди.

26` Ўйин майдон марказига кўчди. Қайси жамоа энди ҳужум қилишни ўз бўйнига олади?

24` "Локо" футболчилари ғазаби чиққан кўринади. Ҳужумни тезлаштириб юборишди. Лекин тезлик билан аниқлик ҳеч бирлашмаяпти. Бундай ҳужумлар эса самарасиз якунланмоқда. Баъзилари эса якунига етмай тўхтаб қолмоқда.

22` "Сўғдиёна" энди олдинга ўтиш бизни гал деб ҳужумлар ташкил этишга уринмоқда. Биринчиси хавфли чиқди. Кейингиларидан эса дарак йўқ ҳозирча.

20` Жарима тўпи бурчак тўпига айланди. Бурчак зарбасидан сўнг Сардор Эмилов Нестеров дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Аммо бироз ноаниқ. Учрашувдаги илк хавфли зарба муаллифи Сардор Эмилов.

19` "Сўғдиёна" ҳам ниҳоят ҳужумга қайтди. Жарима тўпи.

17` "Локомотив"нинг ҳужумдаги ҳар учинчи паси ноаниқ чиқмоқда. Абрамов жамоаси Вадим Абрамовнинг жамоасига "ўхшамаяпти".

15` Шевченко қулай вазиятга чиққанди. Лекин қанот ҳаками ушбу ҳужумни давом этишига йўл қўймади. Яъни ўйиндан ташқари ҳолат юзага келди.

14` Расул Ҳаитов ўнг қанотдан "рейд" уюштирмоқчи бўлди. Аммо унинг ўйлаган режаси амалга ошмади.

12` Шу вақт мобайнида "Локомотив" устунликка эга. Лекин Абрамов жамоаси рақибига нисбатан кўп хатоларга йўл қўймоқда.

10` "Локомотив" тезликни оширди. Аниқликни ҳам ошириши керак Абрамов шогирдлари.

8` Тўпга эгалик қилишда  "Локомотив" ўз устунлигини намойиш этишни бошлади. "Сўғдиёна" вакиллари эса ҳозирча майдонга зич жойлашиб олишган ва рақибни "чиройли" тарзда кутиб олишмоқда.

6` "Локомотив"нинг ҳужуми. Иброҳим Рахимов Мельничук дарвозаси томон зарба берди. Лекин зарбага аниқлик етишмади.

5` Стадионга мингга яқин томошабинлар ташриф буюришган.

4` "Сўғдиёна" футболчилари ўйинни ўз жарима майдончалари олдида ўтказиш истаклари йўқ. Меҳмонлар фаоллик намойиш этишмоқда.
 
3` Ўйинни бевосита стадиондан кузатиш учун ҳозиргина Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов келди.

1` Учрашув бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Бугун ушбу ўйинни тасвирга олиш учун "Спорт" канали ходимлари келишгани йўқ ҳозирча. Демак ўйин ёзиб олинган тарзда ҳам эфирга кетмаслиги мумкин.

Жамоалар майдонга чиқишган ва ўйин олди чигал-ёзди машғулотларни олиб боришмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олий лигамизнинг 4-туридан ўрин олган сўнгги учрашув "Локомотив" - "Сўғдиёна" баҳси бўлиб ўтади. Ушбу беллашувдан матнли онлайн трансляцияни олиб борамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика