RU

Последние новости

18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  11 18:37Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  13 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  23 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  11 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4

"Локомотив": Футболчиларимиз икки таркибга бўлиниб ўйин ўтказишди Новости

"Локомотив": Футболчиларимиз икки таркибга бўлиниб ўйин ўтказишди

Теги :  Локомотив
Тайёргарликни Дубайда давом эттираётган асосий таркиб футболчилари икки жамоага бўлган ҳолда навбатдаги беллашувда майдонга тушишди.

Бундай учрашув Амирлик сафари олдидан Тошкентда ҳам бўлиб ўтганди.

Катта Жасур Ҳасанов бироз бетоблиги боис мазкур беллашувда иштирок эта олмади. Ярим ҳимоячи Хитой клубларига қарши олдиндаги беллашувларда майдонга қайтиши кутилмоқда. Қолган барча футболчилар икки таркибга ажратиб чиқилди.

Ўйинда Марат Бикмаев ҳамда Сервер Жепаров томонидан киритилган голларга “Оқлар” сафида тўп сурган футболчилар жавоб қайтара олишмади. Ёдингизда бўлса Сервер Жепаров Тошкентдаги ўзаро ўйинда ҳам гол муаллифига айланганди.

Эртага “Локомотив” Хитойнинг “Ханжоу Гринтаун” клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

ЛОКОМОТИВ (қизиллар) – ЛОКОМОТИВ (оқлар) 2:0
Голлар: Марат Бикмаев, 2 (1:0). Сервер Жепаров, 10 (2:0).
“Қизиллар”: Игнатий Нестеров — Олег Зотеев, Неманья Яничич, Ислом Тўхтахўжаев (Тимур Кападзе, 46), Шерзод Файзиев — Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Сервер Жепаров, Сардор Мирзаев — Марат Бикмаев, Сарвар Каримов
“Оқлар”: Маъмур Икромов — Салим Мустафоев, Қувондиқ Рўзиев, Хуршид Мухторов, Жасур Ҳасанов_16 — Сергей Прохоров, Кахи Махарадзе, Санжар Шоаҳмедов — Тимурхўжа Абдуҳолиқов, Дониёр Усмонов, Миртўра Акбаров

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика