"Локомотив" эртага янги футболчиларни таништиради
06 мар 2017 18:38
Новости
"Локомотив" эртага янги футболчиларни таништиради
Шу куни "темирйўлчилар" ТТЗдаги "Локомотив" стадионида "Сўғдиёна"ни қабул қилишади.
Эртага, 7 март куни эса жамоа янги футболчиларни кенг оммага таништирув маросимини ўтказади. Мазкур тадбир "Локомотив" стадионининг матбуот анжуманлари залида ташкил этилади ва соат 14:30да бошланади.
Янги мавсум олдидан, "Локомотив" сафига етти нафар футболчи келиб қўшилди. Булар - Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо, Шуҳрат Муҳаммадиев, Диёр Туропов, Мурод Бобожонов, Саламат Қутибоев ва Жалолиддин Машарипов.
Эртанги тадбирга келувчи журналистлар ўзлари истаган футболчи билан суҳбатлашиш ҳамда суратга тушиш имконига эга бўлишади. "Локомотив" ушбу мавсум ҳисобидан ҳозирча учта ўйинда майдонга тушди ва ОАВ ходимлари янги футболчиларимиз ҳақида қисман бўлса-да тасаввурга эгалар.
Демак, эртага футбол соҳасида фаолият юритаётган барча турдаги ОАВ вакилларини таништирув маросимига таклиф этиб қоламиз.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии