RU

Последние новости

14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  0 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  1 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  0 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  4 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  0 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  2 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  1 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  1 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  6 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  4

“Локомотив” бугунги ўйинга тайёр Новости

“Локомотив” бугунги ўйинга тайёр

Олий лигада чемпионлик учун курашаётган “Локомотив” бугун мавсумнинг муҳим баҳсларидан бирини ўтказади. “Темирйўлчилар” сафарда “Пахтакор”га қарши тўп тепишади.

Айни пайтда олий лига турнир жадвалида “Пахтакор” биринчи, “Локомотив” иккинчи ўринда бормоқда ва бу жамоаларни икки очко ажратиб турибди. Агар “Локомотив” мазкур баҳсда ғалаба қозонгудек бўлса, турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олади.

Жамоамиз бугунги беллашувга жиддий ҳозирлик кўрди. Ҳужумчимиз Марат Бикмаев айтганидек, ҳар кунги машғулотлар қийин кечди ва тайёргарлик шунга яраша олиб борилди. Энди эса ўйинда майдонга тушиб ғалаба қозониш қоляпти.

Бугунги учрашувни мамлакатимизнинг энг кучли ҳакамларидан бири Равшан Эрматов бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, биринчи даврадаги “Локомотив” стадионида кечган баҳсни ҳам айнан шу ҳакам бошқарган ва бунда “Локомотив” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Биз бугунги ўйинда ҳам Вадим Абрамов шогирдларидан фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз. Шунда турнир жадвалида яна биринчи ўринга кўтарилиб оламиз.

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳс “Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтади ва ўйин 17:30да бошланади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика