RU

Последние новости

00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  0 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  0 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  3 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  21 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  16 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  38 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  7

“Локомотив” бугун ўз уйида “Шўртан”ни қабул қилади Новости

“Локомотив” бугун ўз уйида “Шўртан”ни қабул қилади

Бугун Олий Лигада 20-тур учрашувлари давом эттирилади.

Кун доирасидан 3 та беллашув ўрин олган бўлиб, улардан энг қизиқарли ҳамда муросасиз руҳда ўтиши кутилаётган матчлардан бири пойтахтимиздаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Унда Олий Лига мусобақа жадвали карвонбошиси “Локомотив” Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилади.

8 сентябрь, жума
«Локомотив» (Тошкент) – «Шўртан (Ғузор)
Ҳакамлар:
А. Рисқуллаев (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Жалимов (Тошкент вил.)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.


“Локомотив” “Шўртан”дан реванш ола биладими?

Қайд этиш жоизки, бугунги беллашув “темирйўлчилар” жамоаси учун принципиал аҳамиятга эга. Зеро Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони жорий мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Лекин жамоа миллий чемпионатимизда 2 та беллашувни кутилмаганда бой бериб қўйди. Улардан бири айнан Ғузорда “Шўртан” билан бўлган матчда қайд этилганди.

Биринчи давра доирасида кечган беллашувда “оқ бўрилар” кутилмаганда “Локо” футболчиларини 2 та тўп фарқи билан мағлуб этишганди. Бугун эса “Локомотив” футболчилари ўша кунги мағлубият тасодиф эканини исботлаш учун уриниб кўришади.



Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихи ҳақида


Таъкидлаш керакки, “Локомотив” ҳамда “Шўртан” жамоалари шу пайтга қадар ички чемпионатимиз доирасида 21 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Қизиқарли тарзда ўтган беллашувлар тарихидаги устунлик “темирйўлчилар” жамоаси тарафида.

“Локомотив” ўзаро ўйинларнинг 10тасини ўз фойдасига ҳал этган. Меҳмонлар эса 8 та учрашувда ғолиб чиқишган. Яна 3 та беллашувда ғолиб номи аниқланмаган, дуранг натижа қайд этилган.

Вакилларимиз ғузорликлар дарвозасини умумий ҳисобда 39 марта ишғол этиб, 20 бор тўп ўтказиб юборишган. “Локо” ушбу рақиб устидан йирик ҳисобларда кўп бор ғалаба қозонган. Айниқса, жамоамиз икки марта 4:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Шўртан”нинг “Локо” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 2:0 саналади.

Ёшлар Лигаси:

Кеча жамоаларнинг ёшлар таркиблари ўзаро баҳс олиб боришди. Анчагина муросасиз руҳда ўтган ўйинда меҳмонлар кичик ҳисобда ғалабага эришишди.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика