RU

Последние новости

17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  0 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  0 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  1 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  4 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10

"Локомотив" болалари "Turkish holidays" турнири финаличисига айланди Новости

"Локомотив" болалари "Turkish holidays" турнири финаличисига айланди

"Локомотив" болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг 2003-йилда туғилган тарбияланувчилари айни вақтда Туркияда бўлиб ўтаётган "Turkish Holidays" халқаро турнирида иштирок этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Алишер Бозоров бошчилигидаги жамоа бу мусобақада жуда ишончи ўйинлар намойиш этиб, юқори натижаларни қайд этмоқда. Мусобақа финалига йўл олган болаларимиз шу вақтгача ҳали бирор марта гол ўтказиб юбормай, ўтказган барча учрашувларида фақат ғалаба қозониб келишяпти.



Улар дастлабки ўйинда Молдовиянинг "Буикани" жамоасини 7:0 ҳисобида мағлуб этишди. Кейинги учрашувда Абхазиянинг "Гагра"сини 2:0 ҳисоби билан енгган бўлса, учинчи учрашувда Туркиянинг "Тагспор" жамоасини йирик - 4:0 ҳисобида таслиқ қилди. Ярим йиналда Москванинг "Хамовники" жамоасини 1:0га енгган "темирйўлчилар" финалга йўл олди.



Финалда эса улар Мусобақа мезбонларидан бири "Бешиктош" футбол академияси болаларига қарши майдонга тушишади.

Ёш футболчиларимизга финал учрашувида ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика