RU

Последние новости

13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  0 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  0 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  0 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  6 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  6 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  1 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0

“Локомотив” аъзолари Тошкентдаги Британия мактабига ташриф буюришди Новости

“Локомотив” аъзолари Тошкентдаги Британия мактабига ташриф буюришди

Теги :  Локомотив
Хабарингиз бор, “Локомотив” футболчиларига миллий терма жамоа ўйинлари сабаб Олий Лигада юзага келган танаффус муносабати билан 5 кунлик қисқа таътил берилганди.

Жамоа вакиллари ушбу таътилда ҳам “бўш ўтиришгани” йўқ. Бир кун олдин “Локо” футболчилари Республика онкология илмий марказида даволанаётган болаларни байрам билан табриклагани боришганди. Кеча эса бир қатор футболчиларимиз ва мураббийлар штаби Тошкентда жойлашган Британия мактабида бўлиб, у ерда таълим олаётган йигит-қизлар билан мароқли суҳбат қуришди.

Дастлаб ушбу мактаб ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Тошкентдаги Британия мактабининг икки нафар ўқувчиси “Локомотив” жамоаси ҳақида тайёрлаган тақдимот намойиш этилди. Сўнгра жамоамизда фаолият олиб бораётган австралиялик мутахассис Мирко Йеличич ҳамда бир неча нафар футболчиларимиз ўқувчиларнинг инглиз тилида берган турли мавзудаги саволларига жавоб қайтаришди.

Кейин эса мактабнинг футбол майдончасида ўқувчилар ҳамда “Локомотив” футболчилари ўртасида кўргазмали футбол ўйини ўтказилди. Ўйин жуда қизиқарли тарзда ўтди. Якунда эса Тошкентдаги Британия мактаби ўқувчилари таниқли футболчиларимиздан эсдалик учун дастхат олишди.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика