RU

Последние новости

22:20Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  54 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  30 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  13 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  72 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  7 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0

«Локомотив» Анталияда. Биринчи кун (+ФОТО) Новости

«Локомотив» Анталияда. Биринчи кун (+ФОТО)

Теги :  Локомотив
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттириш мақсадида «Локомотив» футболчилари бугун кечки пайт Анталияга етиб келишди.

Жамоа аъзолари Белекдаги «Sueno Hotels Deluxe» меҳмонхонасига жойлашишди.

Бу ерда ҳаво ҳарорати яхши, иқлим мўътадил. Бир сўз билан айтганда, айни футбол ўйнайдиган ҳаво. Биз жойлашган меҳмонхонада шунингдек, Россия премьер-лигаси вакили «Крилья Советов» ҳам истиқомат қилмоқда. Улар 7 февралга қадар шу ерда бўлишар экан. «Локомотив» эса 13 февралгача Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради.

Икки ҳафта оралиғида «темирйўлчилар» тўртта назорат беллашувида иштирок этишади. Бугун биринчи кунги машғулот жамоа аъзолари узоқ йўл босиб толиқиб келишгани боис кўп давом этмади. Ярим соатлик машғулотда мураббийлар эътиборни кўпроқ тикланиш жараёнига ҳамда чигалёзди машқларга қаратишди. Эртадан бошлаб машғулотлар икки маҳалдан ўтказилади.

Машғулот майдонлари шундоқ меҳмонхонанинг ёнгинасида жойлашган бўлиб, у ерда барча шароитлар етарли. Биласиз, «Локомотив»ни бу мавсум ҳам ниҳоятда жиддий ўйинлар кутмоқда. Жамоамиз мавсумни 20 февраль куни Осиё чемпионлар лигасидаги баҳс билан бошлайди. Шу куни Саудия Арабистонида «Ал Таавон» меҳмони бўламиз. Шундай экан, барчанинг эътибори жорий мавсумни ҳам ижобий тарзда ўтказишга қаратилган.

«Локомотив»нинг Анталия йиғинида иштирок этадиган таркиби:

ДАРВОЗАБОНЛАР
Игнатий Нестеров
Маъмур Икромов

ҲИМОЯЧИЛАР

Ислом Тўхтахўжаев
Салим Мустафоев
Олег Зотеев
Фаррух Иброҳимов
Шерзод Файзиев
Бобур Йўлдошев
Муҳаммад Коне
Шуҳрат Муҳаммадиев

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Садриддин Абдуллаев
Икром Алибоев
Сардор Мирзаев
Тимур Кападзе
Қувондиқ Рўзиев
Кахи Махарадзе
Диёр Туропов
Саламат Қутибоев

ҲУЖУМЧИЛАР
Марат Бикмаев
Тимур Усмонов
Азизбек Амонов
Ньоре Кризо
Мурод Бобожонов



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика