RU

Последние новости

17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  0 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  2 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  10 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5

"Лoкомотив": "Андижон"га қарши ўйин превьюси Новости

"Лoкомотив": "Андижон"га қарши ўйин превьюси

28 апрель, Тошкентдаги «Локомотив» стадионида, Олий Лига 6-тури доирасида темирйўлчилар «Андижон»га қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин превьюси билан танишинг.
6 – тур олдидан чемпионатдаги ҳолат

2014 йилги Олий Лига баҳслари доирасида ўтказилган 5та тур ўйинларидан кейин Тошкентнинг «Локомотив» клуби турнир жадвалининг 3-поғонасидан ўрин олган. Олтинчи тур олдидан «темирйўлчилар» ҳисобида 11 очко бор. Иккинчи ўриндаги «Бунёдкор»да ҳам очколар сони шунча. Фақатгина тўлар нисбатидаги битта гол фарқи ҳисобига «қалдирғочлар» бир ўрин юқорироқда турибди.

Ушбу мавсумда «Локо» ҳали мағлубият нималигини билмай келяпти. Ўйинлардан иккитаси – «Насаф» ҳамда «Бунёдкор»га қарши кечган учрашувларда дуранг қайд этди. Бу жамоалар билан ўйинлар 1:1 ҳисоби билан якунланди. «Навбаҳор» (1:0), «Металлург» (1:0) «Суғдиёна» (3:1) жамоалари  эса мағлуб этилди.

«Темирйўлчилар» ҳужумчиси Иван Нагаев ушбу тур олдидан 3та гол билан чемпионат тўпурарлари рўйхатини бошқариб келяпти. Шунингдек, «Диномо» футболчиси Санъат Шихов ҳамда «Олмалиқ» аъзоси Шерзод Ҳакимовлар ҳисобида ҳам шунча гол бор.

«Андижон» эса ХХIII миллий чемпионатимиз бошланганидан буён ҳали ғалабага эришгани йўқ. Ўтказилган ўйинларнинг фақат биттасини дуранг билан якунлай олган андижонликлар, энг кам гол урган жамоалардан бири бўлиб турибди. Водийликлар ҳисобида фақат иккита гол бор ва улар айни вақтда турнир жадвалининг 13-поғонасидан ўрин олган. 

Ўзаро ўйинлар

Бу икки жамоа шу кунга қадар 14 бора ўзаро тўқнаш келган. Бу ўйинларнинг олтитасида темирйўлчилар водийликлардан устун келган. Тўрт  ўйинда «Андижон» ғалаба қозонган. Яна тўрт ўйин эса журанг натида билан ниҳоясига етган.

Тўплар нисабатида да ҳам устунлик «Локомотив» томонида. Пойтахтликлар «бургутлар» дарвозасига бугунгача 21 гол киритган ва 17 бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишига тўғри келган. 

Тошкент жамоаси ўзининг Олий Лигадаги илк мавсумида «Андижон»ни ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб қила олган.
2007 йилги мавсумда «Андижон» ҳар икки ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган. 

Қуйида ўзаро ўйинлар тарихи билан танишиб олишингиз мумкин.

2004 йил. Ўзбекистон ХIII миллий чемпионати

«Андижон» – «Локомотив» – 1:5 (1:4). «Наврўз» стадиони. 3 000 томошабин.
12 июнь, 12-тур.
Ҳакам: Н. Лутфуллин – 8,8.
Голлар: С. Акбаров (10-пен., 0:1), О. Усмонхўжаев (27, 0-2),  Ш. Юсупов (31-пен., 1-2), М. Идиатуллин (35, 1-3), М. Идиатуллин (36, 1-4), В. Холбоев (79, 1-5).

Локомотив» – «Андижон» – 3:2 (1:2)
. «Жар» стадиони. 2000 томошабин.
 22 август, 15-тур.
Ҳакам: А. Попов – 8,5.
Голлар: Ф. Хабибуллин (23, 0-1), С. Акбаров (33, 1-1), Т. Ҳамидов (45+1, 1-2), Ғ. Ҳалимтоев (53, 2-2), Ш. Раҳмонқулов (86, 3-2)
Амалга оширилмаган пенальти: С. Акбаров (35-давозабон, «Локомотив»)

2006 йил. Ўзбекистон ХV  миллий чемпионати

«Андижон» – «Локомотив» – 5:0 (3:0). «Баркамол авлод» стадиони. 5 000 томошабин.
8 апрел, 5-тур.
Ҳакам: С. Зайлобиддинов – 8,3.
Голлар: Б. Ҳайдаров (5, 1-0), А. Поваляев (12 – автогол, 2:0), У. Исоқов (32, 3-0), Б. Ҳамидуллаев (62, 4-0), Ҳ, Ҳошимов (84, 5-0).

«Локомотив» – «Андижон» – 2:0 (1:0). «Жар» стадиони. 850 томошабин.
29 сентябр, 26-тур.
Ҳакам: М. Исмоилов – 8,6
Голлар: Э. Кавальканте (40-пен., 1-0), Ғ. Ҳалимтоев (85, 2-0)

2007-йил. Ўзбекистон ХVI миллий чемпионати

«Андижон» – «Локомотив» – 1:0 (0:0). «Баркамол авлод» стадиони. 8 000 томошабин.
7 апрел, 4-тур
Ҳакам: А. Жалилов – 7,5
Гол: С. Ибодуллаев (75, 1-0)

«Локомотив» – «Андижон» – 0:1 (0:1). «Жар» стадиони. 2000 томошабин.
25 ноябр, 27-тур.
Ҳакам: Ж. Холмуродов – 7,8
Гол: Д. Ҳамидуллаев (25, 0-1)

2008 йил. Ўзбекистон ХVII миллий чемпионати

«Локомотив» – «Андижон» – 2:0 (0:0). ТТЙМИ стадиони. 4312 томошабин.
29 август, 13-тур.
Ҳакам: Р. Саидов – 8,8
Голлар: И. Хазигалиев (54, 1-0), Т. Васильев (80, 1-0)

«Андижон» – «Локомотив» – 2:2 (0:1). «Баркамол авлод» стадиони. 8 684 томошабин.
23 август, 18-тур.
Ҳакам: Ж. Холмуродов – 9,2.
Голлар: Эвертон (16, 0-1), Л. Мдивнишвили (56, 1-1), Л. Мдивнишвили (72, 2-1), А. Нсофор (78-автогол, 2-2)

2009 йил. Ўзбекистон ХVIII миллий чемпионати

 «Андижон» – «Локомотив» – 0:1 (0:0).
«Баркамол авлод» стадиони. 17 431 томошабин. 
1-март, 1-тур.
Ҳакам: Р. Эрматов – 9,6
Гол: И. Раҳимов (51)

«Локомотив» – «Андижон» – 2:2 (2:0). ТТЙМИ стадиони. 892 томошабин.
9 ноябр, 30-тур.
Ҳакам: Цейтлин – 9,4
Голлар: Р. Аъзамов (4), К. Махарадзе (16) – Л. Мдивнишвили (67), А. Жўрабоев (85).

2010 йил. Ўзбекистон ХIХ миллий чемпионати

«Андижон» – «Локомотив» – 2:0 (0:0). «Баркамол авлод» стадиони, 9 623 томошабин.
1 май, 7-тур.
Ҳакам: А Хотамов – 8,2
Голлар: А. Азизов (31), Б. Ҳамидуллаев (37)
Четлатиш: А. Никитенко («Андижон», 57).

«Локомотив» – «Андижон» – 2:0 (1:0). ТТЙМИ стадиони. 4, 123 томошабин.
18 сентябр, 20-тур.
Ҳакам: В. Агишев – 8,6
Голлар: С. Абдуллаев (27), А. Аллабердиев (85)

2012 йил. Ўзбекистон ХХI миллий чемпионати. 

«Локомотив» – «Андижон» - 1:1 (0:1). «Локомотив» стадиони 2122 томошабин.
11 апрел, 8-тур.
Ҳакам: Ҳ. Рўзиев
Голлар: И. Тўхтахўжаев (83) – В. Шишелов (19)

«Андижон» – «Локомотив» - 0:1 (0:0) ). «Баркамол авлод» стадиони, 2854 томошабин.
14 сентябр, 19-тур.
Ҳакам: С. Зайлобиддинов
Гол: Ж. Оганесян (76)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика