RU

Последние новости

09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  0 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  1 07:56ЦСКА тасдиқлади  5 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  3 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  51 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   2 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2

“Локомотив-99” - Бухородаги турнир ғолиби Новости

“Локомотив-99” - Бухородаги турнир ғолиби

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб Бухоро шаҳрида ўсмирлар ўртасида анъанавий турнир ўтказилди.
Ушбу мусобақа 1999 йилда туғилган футболчилар ўртасида бўлиб ўтди. Жами 16та жамоа иштирок этган турнирда “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари ғолибликни қўлга киритишди.

“Локомотив-99” ўз гуруҳида Вобкент, Урганч ва Бухоро жамоаларига қарши баҳс олиб бориб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.
1-тур. “Локмотив-99” – Вобкент - 3:0
2-тур. “Локомотив-99” – Урганч - 2:1
3-тур. “Локомотив” - “Бухоро” - 0:0

Кейинги босқичда “Шўртан” тарбияланувчилари 2:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, ярим финалда Навоийнинг “Учқудуқ” жамоаси 3:1 ҳисобида доғда қолдирилди. Мусобақанинг ҳал қилувчи финали “Локомотив-99” ва “Бухоро” футбол мактаби ўртасида бўлиб ўтди ва ўйинда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса омад ёш “темирйўлчилар”га кулиб боқди - 4:1.

Турнир ҳақида “Локомотив-99” бош мураббийи Ринат Мифтахутдинов қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
“Бизни яхши кутиб олишди ва ташкилотчилик ҳам жойида бўлди. Ўйинлар учта стадионда ўтказилди. Финал баҳси “Ёшлик” стадионида бўлиб ўтди. Албатта, биринчи ўринни олганимиздан хурсандмиз. Бу бизнинг биринчи бор четга чиқишимиз бўлди, шу боис футболчилар бошқача таассурот билан қайтишди. Бўш кунимизда Бухоронинг тарихий обидаларини айландик, бу ҳам футболчиларга маъқул келди”.

Ушбу турнирнинг бош ташкилотчиси Бухоро вилоят футбол федерацияси ҳамда “Бухоро” футбол клуби бўлди. Турнир якунида одатдагидек ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

“Ярим ҳимоячимиз Азизов Султон мусобақанинг “Энг яхши ярим ҳимоячиси” деб топилди, - дейди Ринат Мифтахутдинов. - Шогирдларимдан шунингдек дарвозабон Вагин Владимир, ҳимоячи Раҳимов Маъмуржон ҳамда ҳужумчи Карпенко Максимнинг (Виктор Карпенконинг ўғли) ҳаракатлари ҳам менга маъқул келди. Биз билан делегация раҳбари бўлиб футбол мактабимиз директори Эркин Саидов борди. Шу ўринда мусобақа ташкилотчиларига, жумладан “Бухоро” футбол мактаби раҳбари Жамшид ака Ботировга катта раҳмат айтмоқчиман”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика