RU

Последние новости

20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  4 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  4 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  10 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  7 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13

"Локомотив-2004" Россиянинг Барнаул шаҳрига йўл олди Новости

"Локомотив-2004" Россиянинг Барнаул шаҳрига йўл олди

"Локомотив" футбол мактабининг 2004 йилда туғилган тарбияланувчилари ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган "Локобол" турнирида иштирок этиш учун бугун Россиянинг Барнаул шаҳрига жўнаб кетишди.
Ёш футболчиларимиз у ерда 23 июнга қадар бўлишади. Маълумот учун, "Локобол-РТЙ" футбол фестивали Россия болалар футболидаги энг катта лойиҳалардан бири ҳисобланади. Ушбу мусобақанинг бош ҳомийси "Россия Темирйўллари" компанияси бўлиб, фестивал Россиянинг турли шаҳарларида навбати билан ўтказиб келинади. Мусобақанинг асосий ташкилотчиси "Локомотив" (Москва) футбол клуби ҳамда Россия болалар футбол лигаси ҳисобланади.



Ушбу мусобақада "Локомотив" номи остида тўп тепадиган бир қатор ёш футболчилар гуруҳи иштирок этади. Бундай турнирларни ўтказишдан мақсад, ёш авлодни жисмонан етук этиб тарбиялаш, футболнинг МДҲ давлатлари бўйлаб янада ривожланишига ҳисса қўшиш ҳамда халқаро алоқаларни таъминлаш. Фестивал шиори: "Локобол - бу катта футболга йўл!"

Умуман олганда, "Локобол" турнири ёш болакайлар ўртасидаги энг нуфузли мусобақалар сирасига киради. Мана шундай мусобақада бизнинг футболчиларимиз ҳам иштирок этиши учун беминнат ёрдам кўрсатган "Локомотив" футбол клуби раҳбарияти ҳамда бош ҳомийимиз  "Ўзбекистон Темирйўллари" АЖ раҳбариятига миннатдорчилик билдирсак арзийди.



"Локомотив-2004" бош мураббийи Отабек Мансуров мусобақага 16 нафар футболчини олиб кетишни маъқул кўрди. Бизни кузатишда давом этинг, тарбияланувчиларимиз қачон, ким билан ўйнашлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.



"Локобол-2015" футбол фестивалига йўл олган футболчиларимиз таркиби:

Қўчқоров Исмоил
Фарҳодов Билол
Анваров Аъзамжон
Ниғмонов Бобирхон
Раҳматуллаев Хумоюн
Ежов Данила
Тўлаганов Миржаҳон
Баҳодирхўжаев Акмалхон
Иброҳимов Ҳусан
Учқунов Муҳаммадсиддиқ
Зоҳидов Муҳаммадамин
Адилов Азизбек
Абдумавлонов Афзал
Ҳайдаров Муҳаммадали
Асомжонов Саидакмал
Икромов Шаҳзод

Делегация аъзолари:
Эркин Саидов, футбол мактаб директори
Отабек Мансуров, бош мураббий
Дилшод Атамуҳамедов, мураббий
Абдураҳим Саримсоқов, шифокор



"Локомотив" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика