RU

Последние новости

22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  2 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  117 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  16 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  471 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0

"Локо" "Пахтакор" ва "Бунёдкор" уддалай олмаган ишни бажарадими? Новости

"Локо" "Пахтакор" ва "Бунёдкор" уддалай олмаган ишни бажарадими?

"Локомотив" ОЧЛ 2-тур доирасида Эроннинг "Зоб Аҳан" жамоасига қарши Исфаҳонда ўйин ўтказади.

"Темирйўлчилар" Эронга 20 нафар футболчи билан йўл олишди. "Локомотив"да муҳим баҳс олдидан жиддий йўқотиш мавжуд. "Локомотив"нинг бразилиялик легионер ҳужумчиси Нивалдо жароҳати боис Исфаҳонга жамоа билан бирга учмади. Дастлабки турдаги беллашувда кам дақиқа ўйнаганига қарамасдан, муҳим голни урган ва қисқа вақт ичида илиқ таассурот қолиришга муваффақ бўлган футболчининг йўқлиги "темирйўлчилар" учун йўқотиш дейиш мумкин. Лекин "Локомотив"нинг ҳужум чизиғидаги кучли рақобат Нивалдони йўқлигини билинтирмаслигига умид қиламиз.

"Темирйўлчилар"нинг ОЧЛдаги ўйинларига назар ташлайдиган бўлсак, жамоа атига бир бор сафарда ғалаба қозонишни уддалаган. Ўшанда "Локо" айнан Эронда Бикмаев ва Мирзаевнинг голлари эвазига "Сепахон"дан устун келганди.
Шунингдек, жамоа ОЧЛда сафардаги охирги беш ўйиндан буён рақиб дарвозасини ишғол этолмаяпти. Умид қиламизки, ушбу нохуш серияга Исфаҳонда барҳам берилади.

Микляев ва Йеличич тандеми бошқарувидаги "Локо" жорий мавсумда ОЧЛни ҳар доимгиданда бошқача бошлади. Биринчи турдаги йирик ва ишончли ғалаба "темирйўлчилар"га бутун мусобақа давомида кўтаринкилик бағишлаши мумкин. Чунки "Локомотив" бунга қадар ОЧЛни ҳеч қачон ғалаба билан бошламаганди.

Рақиб "Зоб Аҳан" ҳақида тўхталадиган бўлсак, эронликлар ички чемпионатда айни вақтда иккинчи ўринда боришмоқда. Жамоага таниқли мутахассис Амир Ғалинои мураббийлик қилади. "Зоб Аҳан" тўп билан муомулада бўлиб, кўпроқ пас ўйнашни хуш кўрадиган жамоа ҳисобланади. Техник жиҳатдан исфаҳонликлар анча кучли. Ҳужумкор ва тажовузкор футбол намойиш этадиган "Зоб Аҳан" ўз уйидаги учрашувларни юқори даражада ўтказади. Рақибни зарарсизлантиришнинг энг осон йўли - "Зоб Аҳан"ни имкон қадар тўпсиз қолдиришга эришиш.

"Зоб Аҳан" шу кунга қадар ўзбек жамоалари билан 4 бор гуруҳ босқичида тўқнаш келган. Ўз майдонида кечган барча баҳсларда исфаҳонликлар "Пахтакор" ҳамда "Бунёдкор"ни мағлуб этишган. Ушбу натижанинг ўзиёқ рақибни қанчалик жиддий жамоа эканлигини англатиб турибди. Умид қиламизки, "Локомотив" "Зоб Аҳан"нинг ўзбек жамоаларига қарши Эронда бўладиган учрашувлардаги ёқимли сериясига нуқта қўяди.

Микляев ва Йеличич рақибнинг уч нафар футболчилари - Ражабзадеҳ, Табризи ва Киросдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Айниқса марказда ўйнайдиган Ражабзадеҳ юқори техник салоҳиятга эга ва "Зоб Аҳан"нинг ўйинини бошқарадиган етакчи фигура саналади.

"Локомотив" биринчи турда "Ал Ваҳда"га ҳеч қандай имконият қолдирмаганди. "Зоб Аҳан" эса Қатарда "Ал Дуҳаил"дан мағлуб бўлди. "Зоб Аҳан" гуруҳдаги вазиятни ўнглаш учун фақатгина ғалаба учун курашади. "Локомотив" эса пешқадамликни сақлаб қолишни кўзлаётгани аниқ. Қатардан ярадор бўлиб қайтган "Зоб Аҳан" "Локо"га "Ал Ваҳда"дан кўпроқ ташвиш туғдириши аниқ. "Локомотив" мураббийлар штаби эса бунга қарши керакли чора кўришларига ишониб қоламиз.

Муҳими, "Локомотив" қурғони тажовузкор "Зоб Аҳан"нинг ҳужумларига дош берса бўлгани. Қарши ҳужумда эса "темирйўлчилар" тезюрар поездек ҳаракат қила олиш салоҳиятига эгалар. Чунки "Локо"нинг қанотларидаги сардорлари яшил майдонда рельсга тушгандек тезлик билан ҳаракатланишади.

Умид қиламизки, "Локомотив" Исфаҳонда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" уддалай олмаган ишни бажаради.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика