RU

Последние новости

01:36Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб"  3 00:39Иван Бошкович: "120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Ушбу таркибга ишонганим сабаб кўп трансферларга қўл урмадик"  3 00:32Сардор Рашидов жиддий жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиқди  11 00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  3 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  7 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  20 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  100 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  24 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7 21:10"Ал Насср" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олишни жиддий мақсад қилди  2 20:47УЕФА Родри ва Моратани жазолади!  1 20:28"Норвич" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0

“Локо” ўртоқлик учрашувида “Оқ-тепа”дан устун келди Новости

“Локо” ўртоқлик учрашувида “Оқ-тепа”дан устун келди

Бугун “Локомотив” ва “Оқ-тепа” ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Ўйин Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтди. Маълумки, ҳар икки жамоа ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. “Локомотив” бу йил Ўзбекистон чемпиони ва Кубок соҳиби бўлишга ҳаракат қилса, “Оқ-тепа” олий лигага чиқиш учун курашади.

Ушбу назорат беллашувида “темирйўлчилар” қийинчилик билан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди, чунки иккинчи тайм бошларида “Оқ-тепа” 2:1 ҳисобида ютаётганди. Бу ўйинда “Локо”дан Вячеслав Шевченко, Фарҳод Тожиев ва Александр Шадрин гол муаллифи бўлишди. “Оқтепа”дан эса голларни Собир Усмонхўжаев билан Никита Павленко урди. Ўйинни Виктор Серазетдинов бошқариб борди.

10 март. Ўртоқлик учрашуви

“Локомотив” – “Оқ-тепа” – 3:2

Голлар
: В.Шевченко, Ф.Тожиев, А.Шадрин – С.Усмонхўжаев, Н.Павленко.

“Локомотив”:
Игнатий Нестеров (Темур Жўраев), Ислом Тўхтахўжаев (Евгений Гоголь, 46; Бобур Тиллабоев, 70), Бобур Йўлдошев (Жасур Ҳасанов (кичик, 46), Салим Мустафоев (Илҳом Суюнов, 46), Виктор Карпенко (Ислом Иномов, 46), Жасур Ҳасанов (каттаси) (Акмал Холматов, 46), Сардор Мирзаев (Андрей Кожокарь, 46), Лутфулла Тўраев (Дилшод Жабборов, 46), Иброҳим Раҳимов (Садриддин Абдуллаев, 46), Вячеслав Шевченко (Фарҳод Тожиев, 46), Иван Нагаев (Александр Шадрин, 46).

“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов (Шоҳруҳ Эшбўтаев, 46), Саид Топилов, Нодир Саъдуллаев (Темур Турдиев, 50), Дониёр Усмонов, Нодир Тешабоев, Хуршид Йўлдошев, Зафар Қорақулов, Собир Усмонхўжаев, Никита Павленко (Зокир Мирзааҳмедов, 85), Алишер Шоғуломов, Маъруф Аҳмаджонов (Сергей Рекун, 54).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика