RU

Последние новости

00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  0 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  0 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  1 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  4 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  22 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4 19:21"Комо" Бонавентурани сотиб олмоқчи  1 18:53Mirabror Usmanov Cup-2024. Қирғиз Республикаси илк учрашувда Гватемаладан устун келди  2 18:32Сергей Лушчан "Навбаҳор" билан шартнома имзолади   26 18:19"Монако" клуб 100 йиллигига аталган сафар либосини тақдим этди  2

“Ливерпуль”да тўп тепадиган “самурай” Новости

“Ливерпуль”да тўп тепадиган “самурай”

Трансфер ойнаси икки ҳафта олдин очилди ва "Ливерпуль" биринчи қишки трансферни амалга оширди - "Ред Булл Зальцбург"дан Такуми Минамино келди.

24 ёшли япониялик 4,5 йиллик шартномага имзо чекди. Битим суммаси ошкор этилмади, аммо бундан олдин 7,25 миллион фунт стерлинг миқдоридаги компенсация ҳақида ёзишганди. Минамино - ҳужумдаги универсал ўйинчи. "Ред Булл"да футболчини "Зальцбургнинг ҳақиқий юлдузи" сифатида кўришди: Минамино Австрия клуби учун 199 ўйинда 64та гол урган.

Бу мавсум ҳам жуда муваффақиятли кечди. Такуми чемпионатнинг 14 ўйинида 5та гол ва 5та голли узатмани амалга оширди. Чемпионлар Лигасида у 6 турда самарали ҳаракат қилиб, 2 та гол, 3 та ассист қайд этди. "Зальцбург" мухлислари Минамино билан ўтган ойнинг энг яхши ўйинчиси сифатида хайрлашишди.

"Премьер-лигада ўйнаш - менинг асосий мақсадларимдан бири. Менимча, бу дунёдаги энг яхши лига. Мен доим футболчи сифатида яхши ўйин кўрсатсам, бир кун келиб шу ерга келаман, деб ўйлардим. Аммо менинг "Ливерпуль"га келишим хаёлимга ҳам келмаган эди", - дейди япон интервью бериш чоғида.



Минамино Клопп ва "Ливерпуль" футболчиларини юзма-юз учрашувларда ҳайратда қолдирди


"Қизиллар" мухлислари Такуми ҳақида "Энфилд"даги "Ред Булл"га қарши уй учрашувидан кейин гапиришни бошлашди (4:3). Ҳамма Холланднинг ўйинидан завқ олаётган бир пайтда, "Ливерпуль" мухлислари японияликларни сотиб олишга чақиришди.

Минамино жамоанинг учта голидан иккитасида иштирок этди: аввал у ўзи гол киритди, сўнгра Холландга пас узатди. Такумининг голидан кейин Клоппнинг юзидаги кўринишига кўра мураббий трансфер ҳақида ўйлай бошлаганди.

Клубга яқин манбалар "Ливерпуль" ушбу ўйиндан кейин ярим ҳимоячи борасида музокараларни бошлаганини ёзди. Декабрдаги жавоб учрашуви ушбу трансфернинг амалга ошишига катта ҳисса қўшди. Минамино гол урмади, аммо шериклари учун ажойиб вазиятларни яратди.
Эртаси куни футболчилар Юргендан японияликни сотиб олишни сўрашган.

Маълумотларга кўра Виржил ван Дейк ва Жордан Хендерсон машғулотларда Юрген Клоппга мурожаат қилишган – мураббий жамоа раҳбарларидан Минаминони сотиб олишни талаб қилишини сўрашди. Бунга жавобан Юрген фақат кулиб қўйди: "Ред Булл" билан музокаралар аллақачон сўнгги босқичда эди.



Клуб узоқ вақт Минаминони кузатиб борди

Аслида, "Ливерпуль" Такумининг нафақат Чемпионлар Лигасидаги ўйинларидан, балки 2013 йилдан бери кузатган, ўшанда Минамино "Сересо Осака"да ўйнарди - 2015 йилнинг январида уни "Ред Булл" сотиб олган.

Клуб япониялик футболчи ҳақида маълумот тўплади - "Ливерпуль" скаутлар хизматида нафақат ўйин сифатларига, балки футболчининг характерига ҳам катта эътибор берди. Такуми мукаммал эди.

Такуми катта акаси Кента туфайли футболга кириб келган. Акаси ҳам футболчи эди. Болалигида уларнинг отаси болаларни дриблингга ўргатди: тўғридан-тўғри машиналар тўхташ жойига ўқув конусларини жойлаштирарди - улар орасида болалар тезкорлик билан тўпни бошқаришарди. Кента "Сересо" академиясига укасидан олдин келган. Кичик Минамино учун бу туртки бўлди: Такуми ҳатто акасидан ҳам устун келиб, профессионалга айланди.

Минаминони Роналдонинг ўйинларидан жуда илҳомланганини айтади: Такуми 7 ёшида бразилияликни кузатди ва унинг жамоаси 2002 йилги Жаҳон чемпионатида барчани доғда қолдирганини томоша қилди. У Роналдонинг техник тарафларини ўрганди. Чидамлилик ва меҳнатсеварлик унинг академиясида ўқитилган: у ерда машаққатли машғулотлар олиб борилган. Такуми ҳар сешанба куни майдон бўйлаб 4 км югуришганини ва кейин юқори интенсив машғулотларга ўтишганини, айтиб берди.

Минамино "Ливерпуль"нинг скаутлар рўйхатида бор эди, сўнгги икки йил ичидаги ривожланиш клубни тезкор ҳаракатланишига олиб келди. Ўтган мавсумда Такуми 14та гол урди ва 10та голли узатмани амалга оширди (еврокубокларда эса 5 гол ва 2 ассист). Бу йил қишгача у 9та гол ва 11та голли пасга эга.

24 ёшида япониялик футболчи Европанинг топ клублари эътиборини тортди. Унга "Боруссия М", "Милан" ва "Манчестер Юнайтед" кабилар қизиқиш билдирган.



Трансфер муваффақиятли кечишида "Ливерпуль" ва "Ред Булл" ўртасидаги яхши муносабатлар сабаб бўлди

"Ливерпуль" спорт директори Майкл Эдвардс олти ҳафта давомида музокаралар олиб борди. Клублар жуда яхши алоқада - бунинг эвазига Эдвардс биринчи бўлиб 7,25 миллион фунт стерлинг пул тўлаш варианти ҳақида билди.

"Ливерпуль" футболчини камида икки баравар қимматга баҳолади - клуб Минамино 20 миллион фунт атрофида туради деб ҳисоблади. Шундай қилиб, битим фойдали кўринди. Таққослаш учун: ёзда "Ливерпуль" ёш ўйинчи Райан Кентни "Рейнжерс"га худди шу пулга сотиб юборди. Аммо "Ред Булл" Минаминони Япониядан 720 минг фунт эвазига олиб келган.

"Бизнинг ўйинчимиз дунёнинг энг яхши клубига ўтгани бизнинг халқаро обрўимиз ўсиб бораётганидан далолат беради", - деди "Ред Булл" спорт директори Кристиан Фройнд.

"Биз бундан жуда ғурурланамиз. Биз ажойиб инсон ва ажойиб футболчи билан хайрлашяпмиз, у билан бирга беш йил давомида кўплаб ажойиб лаҳзаларни бошдан кечирдик. Унга "Ливерпуль"да омад тилаймиз".

"Ливерпуль" бу озгина пул эвазига Осиё бозорида жиддий активни қўлга киритди. Такуми нафақат биринчи япониялик, балки клуб тарихидаги биринчи Осиёлик ўйинчи бўлди.

Майкл Эдвардс "Ред Булл" тизими билан икки йил олдин алоқа ўрнатган. Ўшанда "Ливерпуль" Наби Кейтнинг ўзига хос трансфер схемасини келишиб олди: битим 2017 йилнинг ёзида расмийлаштирилди ва ўтиш жараёни расман бир йилдан кейин амалга оширилиши керак эди - "РБ Лейпциг" Набини Чемпионлар Лигасидаги дебют учун сақлаб қолмоқчи эди. Қолаверса, Эдвардс Кейтанинг ўша мавсумдаги муваффақияти учун бонус тақдим этди: агар "Лейпциг" Чемпионлар Лигасига йўл олса, 80 миллион оларди, аммо клуб "учиб кетди" ва сумма сезиларли даражада пасайиб кетди.

Клублар ўртасидаги муносабатлар яхши эди. Шубҳасиз, Клопп ҳам бунга ҳисса қўшди, у "Ред Булл" тизимини тез-тез мақтайди - Кейта ва Мане бу йўлни босиб ўтишган. "Ред Булл" яқин орада "Ливерпуль"га ҳомий сифатида келиши мумкин деган фикрлар ҳам бор.
Клоппнинг кайфияти чоғ

Музокаралар маълум бўлгач, Юрген Клопп иштирокидаги матбуот анжуманига япониялик журналистларнинг ташрифи кузатилди. Клопп уларни ҳазил билан кутиб олди.

"Сиз ахир Япониядансиз, матбуот анжуманида нима қиляпсиз?” Клопп жилмайган ҳолда журналистларга шундай деди: "Ўйлайманки, яқин орада биз сиз билан тез-тез кўришамиз".

Япониялик журналист Клоппдан яна бир футболчи - Шинжи Кагава ҳақида сўради. Клопп кулди ("Мен у Минамино ҳақида сўрамоқчи деб ўйладим, у эса Кагава ҳақида сўради!"), аммо у саволга мамнуният билан жавоб берди. Айтганча, Кагава ҳам "Сересо" академиясининг битирувчиси. Минамино академияда бўлганида, у аллақачон асосийда ўйнаётган бўлган.


Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Клопп Минамино ҳақидаги миш-мишларга изоҳ беришдан бош тортди ва кутишни сўради. Ниҳоят, ўтиш жараёни эълон қилинди. Юрген дарҳол Такуми ҳақидаги ўйларини айтиб берди:

"Такумининг сотиб олиниши - ажойиб янгилик! Мухлисларимиз унинг ўйинини жонли томоша қилиш имкониятига эга бўлишди, шунинг учун унинг маҳорати ҳақида баланд овозда гапиришнинг ҳожати йўқ - улар аллақачон маълум.

Такуми - тез ва жуда ақлли ўйинчи, керакли жойни топишга қодир. У жасур, тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ўйнай олади - ҳақиқий жамоавия ўйинчи. У шериклари учун қўлидан келганини қилади.

Клоппни Минамино универсал эканлиги ҳайрон қолдирди. У ҳужумда ҳар қандай позицияда ҳаракат қилиши мумкин ва ярим ҳимояда ҳам яхши тшп тепади. Қайсидир маънода, ўйинчи олдинги Адам Лалланага ўхшайди - англиялик ёзда жамоани тарк этиши маълум, аммо унинг ўринбосари топилди.

Минамино янги клубида 18-рақамни олди - Дирк Кюйт, Йон-Арне Риисе, Майкл Оуэн ва Альберто Морено айнан шу рақамда ўйнашган.

Расмий равишда, Минамино трансфер ойнаси очилган куни, 1 январь куни "Ливерпуль" ўйинчисига айланади. 5 январь куни эса Англия кубоги доирасида "Эвертон"га қарши дерби кутиб турибди. Ушбу баҳсда Клопп янги футболчини майдонга туширишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" бундан икки йил олдин охирги қишки трансферини амалга оширганди. Шунингдек, ўша футболчи Англия кубогидаги дебютини "Эвертон"га қарши ўтказганди ва дарҳол гол урганди. Бу Виржил ван Дейк эди!

Азиз ўқувчилар! Умид қиламизки, биз Осиёлик янги юлдузни сизлар билан биргаликда чин дилдан қўллаб-қувватлаймиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!


Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика