RU

Последние новости

08:42Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  13 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  35 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  6 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  20 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  797 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  3 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  1 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  2 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6 21:21"Олтин тўп" учун битта ҳақиқий номзод бор" – "Бетис" Винисиус ва Антонининг статистикасини солиштирди  2

"Ливерпуль" ёзда трансфер қилиши керак бўлган 5 футболчи Новости

"Ливерпуль" ёзда трансфер қилиши керак бўлган 5 футболчи

Теги :  Ливерпуль
Айни дамда Англиянинг энг кучли жамоаларидан бири - "Ливерпуль" янги мавсумда кучайиши учун бир неча футболчиларни сотиб олиши керак.

5. МАКС МЕЙЕР

Туғилган йили: 1995 йил 18 сентябрь
Позицияси: ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Шальке-04"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 24 ўйин

Мейер - Бундеслиганинг ёш юлдузларидан бири. 22 ёшли футболчининг хизматларига бир қатор гранд жамоалардан қизиқишлар бўлмоқда.

Германиялик футболчининг топ узатишлари аниқ ва чиройли чиқмоқда. Ўйинни яхши ўқийди ва майдонни яхши кўра олади.

Мейер ёзда эрки агентга айланади. Шу боисдан "Ливерпуль" уни ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Эмре Жаннинг ўрнида ўйнатиши мумкин.

4. РУБЕН НЕВЕС

Туғилган йили: 1997 йил 13 март
Позицияси: ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Вулверхемптон"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 41 ўйин, 6 гол

Унинг номи кўпчилик томонидан тан олинмаётган бўлса-да, Англия футболидаги энг ёрқин футболчилардан бири. У клуб тарихидаги рекорд даражадаги трансферлардан.

Инглиз жамоаси 21 ёшли футболчини "Порту"дан 17 млн еврога сотиб олган. Илк мавсумнинг ўзидаёқ 41 учрашувда майдонга тушиб, барча умидларни оқлади.

Португалиялик суперпаслар устаси. Шунингдек, стандартлар вазиятлардан яхшигина фойдалана олади. Шу боисдан, "Ливерпуль"нинг ўйин услубига мос тушади ва захирада ўтириб қолмайди. Бироқ "бўрилар" уни кичик суммага қўйиб юбормаса керак.

3. ЖОРЖИНЬО

Туғилган йили: 1991 йил 20 декабрь
Позицияси: ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Наполи"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 30 ўйин, 2 гол

Сўнгги пайтларда кўпчиликнинг тилига тушган футболчилардан бири. У бу мавсумни заргарона тарзда ўтказмоқда ва бир неча гранд жамоалар назарига тушган.

Италиялик футболчи бу мавсумда барча турнирларда 36 учрашувда қатнашди ва 4 гол уриб, шунча голга ассистентлик қилди. Чиройли паслар беришидан ташқари, ҳимоячиларга ҳам ёрдам беради.

Унинг агенти айтишига кўра, мижозига Манчестер жамоаларидан қизиқишлар бўлмоқда. Бироқ у "Ливерпуль"нинг ўйин услубига мос тушади ва Жеймс Мильнер ва Эмре Жаннинг ўрнини боса олади.

2. ДАНИ СЕБАЛЬОС

Туғилган йили: 1996 йил 7 август
Позицияси: ярим ҳимоячи
Жамоаси: "Реал"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 11 ўйин, 2 гол

Себальос Испаниянинг 21 ёшгача бўлган термаси таркибида Европа чемпионлигини қўлга киритди. Шундан кейин у "Реал"га кўчиб ўтди.

21 ёшли футболчи қишдаёқ "Ливерпуль" таркибига кўчиб ўтиши мумкин бўлганди. Бироқ "Бланкос" ярим ҳимоячини сотиб юбормади. У тўпни ўзида ушлаб тура олади ва яхши финтлар қилишни уддалайди. "Ливерпуль"га эса шундай футболчилар керак.

Себальос катта эҳтимол билан ёзда "Реал"ни тарк этади.

1. АЛИССОН

Туғилган йили: 1992 йил 2 октябрь
Позицияси: дарвозабон
Жамоаси: "Рома"
Бу мавсум чемпионатдаги натижалари: 35 ўйин

"Рома"нинг биринчи ва асосий дарвозабони даҳшатли мавсумни ўтказмоқда.

У бу мавсумдаги 34 учрашувнинг 15тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. "Рома"да дарвозабон бўйича муаммо йўқ. Аммо "Ливерпул"да дарвозабон анча вақтдан буён муаммо бўлиб юрибди.

"Ливерпуль" кейинги мавсумда ЕЧЛда омадли қатнашишни истаса, топ-дарвозабон сотиб олиши керак. Алиссон эса шундай посбон.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика