"Ливерпуль" январда де Йонгни кўлга киритмоқчи
22 окт 2022 14:15
Новости
"Ливерпуль" январда де Йонгни кўлга киритмоқчи
Англия клуби "Барселона" аъзоси Френки де Йонгни ўз таркибига жалб қилиш бўйича футболчининг вакиллари билан алоқага чиқди.
Мерсисайд клуби 25 ёшли ярим ҳимоячини қишки трансферлар ойнасида харид қилиш имкониятларини ўрганяпти.
Агар нидерландиялик ўйинчи Каталония гиганти сафини тарк этишни истаса, "қизиллар" "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"ни рақобатда енгиб чиқишга ҳаракат қилади.
Хабарларга кўра, Лондоннинг "Челси" клуби ёзда де Йонг трансферига эриша олмаганидан кейин бунга январь ойида уриниб кўради.
Френки де Йонг ушбу мавсум турли мусобақаларда жами 12 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди. Унинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги келишуви 2026 йилда ниҳоясига етади.
Transfermarkt порталига кўра, ярим ҳимоячи 60 млн еврога баҳоланмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии