“Ливерпуль” Руис учун курашга қўшилди
23 мар 2020 07:45
Новости
“Наполи” билан шартномасини узайтиришга шошилмаётган Фабиан Руис учун курашга Юрген Клопп жамоаси ҳам қўшилди. Испаниялик 23 ёшли ярим ҳимоячининг хизматларига “Реал”, “Барселона”дан ҳам жиддий қизиқиш бор. Унинг трансфери 80 млн еврога баҳоланмоқда. Футболчи жорий мавсум “Наполи” сафида 32 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Руиснинг клуб билан шартномаси 2023 йил ёзида якунига етади.
“Наполи” Фабианни 2018 йил июлида 30 млн евро эвазига “Бетис”дан сотиб олганди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии