"Ливерпуль" полицияга Салоҳ рулда телефондан фойдалангани акс этган видеони юборди
14 авг 2018 11:19
Новости
"Ливерпуль" полицияга Салоҳ рулда телефондан фойдалангани акс этган видеони юборди
Инглиз полициясининг маълум қилишича, уларга машина бошқараётган вақтда телефондан фойдаланган футболчининг видеосини юборишган.
Маълум бўлишича, бу "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ.
Полиция ушбу видеони футболчи тўп тепадиган клубдан қабул қилган.
"Ливерпуль" матбуот хизматининг маълум қилишича, клуб вазиятни Салоҳ билан муҳокама қилганидан сўнг, полицияга видеони жўнатган. Ушбу иш бўйича кейинги ҳаракатлар жамоанинг ички иши сифатида кўриб чиқилади. На клуб ва на футболчи ушбу видео борасида изоҳ бермайди.
"Бизга футболчи машина бошқараётган вақтда телефондан фойдалангани акс этган видео юборилди. У керакли бошқармаганжўнатилди. Маълумот учун раҳмат" - дейилади Мерсисайд полицияси "твиттери"да.