RU

Последние новости

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  2 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  11 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  13 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  38 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед". Нурсиз дуранг қайд этилди Новости

"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед". Нурсиз дуранг қайд этилди

"Ливерпуль" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги Англия Премьер-лигасининг 8-тур учрашуви якунланди.

"Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед" 0:0

"Ливерпуль": Миньоле, Матип, Морено, Гомес, Ловрен, Коутиньо (Старридж, 79), Вейналдум, Фирмино (Соланке, 87), Джан, Салах (Окслейд-Чемберлен, 78), Хендерсон.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Смоллинг, Дармиан, Валенсия, Джонс, Янг (Линделеф, 90), Матич, Эррера, Мхитарян (Лингард, 63), Марсьяль (Рэшфорд, 65), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Смоллинг (74), Янг (87).


ЯНГИЛАШ

1. Мартин Аткинсон хуштагини чалди ва ўйинга старт берилди. Олға йигитлар! МЮ бугун оқ рангда, чунки "Ливерпуль" уй жамоаси сифатида қизил либосларда майдонга тушди.

2. Учрашувдаги илк бучрак тўпини Генрих Мхитарян ижро этди. Вийналдум тўпни яна чиқариб юборди. Иккинчи бурчак зарбаси ҳам қайтарилди, Дармиан эса ўзи томон келаётган тўпни тўхтатмай дарвозага зарба берди. Ноаниқ.

5. Андер Эррера майдон марказида Коутиньони йиқитиб, қоида бузди. Карточкага арзимайдиган фол. Аткинсон ҳам шундай фикрда.

6. "Ливерпуль" дарвоза томон илк аниқ зарба беришга муваффақ бўлди. Вийналдумнинг зарбаси кучсиз чиқди, де Хеа қийинчиликларсиз тўпни эгаллаб олди.

7. "Қизиллар" аста-секинлик билан босимни оширишмоқда, прессингда МЮ бироз ўзини йўқотиб қўйяпти.

10. Матип узоқдан Давид де Хеа қўриқлаётган дарвозани нишонга олишга уринди, бироқ дарвоза 5 метр баландда эмас. Акс ҳолда ҳисоб очилган бўларди.

13. Тўпга кўпроқ мезбонлар эгалик қилишмоқда, аммо позицион ҳужум уюштиришда қийинчиликлар юзага келмоқда.

14. Салах икки футболчи орасидан тўпни қабул қилиб, уни Вийналдумга узатди. Вийналдум дарвозага зарба берди, бироқ де Хеа ўзига келаётган тўпни ушлаб олиши қийин бўлмади.

16. "Ливерпуль" позицион ҳужумда оқсамоқда, МЮ эса қарши ҳужумлар уюштиришни эплай олмаяпти.

20. Салах ҳимоядан тўпни рақиб майдонига олиб ўтди. Бу вақт ичида у бир неча футболчини алдаб ўтишга муваффақ бўлди. Аммо ҳужум бартараф этилди.

22. Марсьяль рақиб жарима майдончаси олдида стандрарт ишлади. Тўп қаршисида Генрих Мхитарян ва Эшли Янг. Эшли Янгнинг узатмаси жамоадошларигача етиб бормади. Салах бош билан хавфни бартараф қилди.

24. Лукаку ўнг қанотда ҳимоячини алдаб, тўпни жарима майдончаси ичига ташлашга ҳаракат қилди, аммо узатма ноаниқ чиқди.

27. Ҳозирча учрашув хавфли вазиятларга бой ўтмаяпти, бироқ битта гол бу муаммони ҳал қилиши мумкин.

30. Матич дарвоза томон 26 метр узоқликдан зарба берди. Бироқ бироз аниқлик етишмади.

32. Мхитарян рақиб ҳимоячисининг хатосидан фойдаланишга уринди. Генрих тўпни олиб қўйиши билан дарвоза томон зарба берди, бироқ тўп ҳимоячига тегди ва хавф йўққа чиқди.

34. Коутиньо тўпни Салахдан олди ва уни қайтариш ўрнига дарвозага зарба берди. Бу зарбадан фақат бурчак зарбаси ишлаб олинди. Бурчак зарбаси ўйинга киритилди. Фирмино жамоадошидан тўпни узоқроқда қабул қилиб, қанотдан тўпни марказга киритди. "Ливерпуль" футболчиларининг икки зарбаси жуда хавфли кўриниш олди, аммо бирида дарвозабон МЮни қутқарди, иккинчиси эса дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

36. Ромелу Лукаку "кучукча" бўлишни истамади ва рақибга жиддий қўполлик ишлатди. Мартин Аткинсон эса бу ҳаракатни кечирди ва фақат оғзаки огоҳлантириш берди.

39. Эшли Янги ўз жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб берди. Узатилган тўп ҳеч қандай хавф туғдирмади.

41. Салах яна бир бор МЮ дарвозасига аниқ зарба берди. Бироқ дарвозабон уни эгаллаб олди.

42. Коутиньо финтлари билан қаршисидаги футболчиларни алдаб, чапроқдан тўпни жарима майдончаси ичига киргизмоқчи бўлди, аммо тўп ҳимоячи оёғига тегиб, дарвозабон қўлига тушди.

43. Салах майдон марказида тўпни олдириб қўйди, Марсьяль ва Лукаку тўп билан жарима майдончасига кириб боришди, Лукаку дарвозага зарба берди, бу сафар Миньоледан сейв.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи бўлим якунланди! ТАНАФФУС!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

47. МЮ ҳимоячиси хатога йўл қўйди ва "Ливерпуль" футболчилари тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Давид де Хеа ишга киришди ва бу сафар ҳам ўз жонига оро кирди.

49. Фирмино рақиб жарима майдончаси бурчагидан дарвозага зарба берди. Тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси. Стандарт ҳам йўққа чиқарилди.

50. "Ливерпуль" ҳужумларни тўхтатмаяпти, МЮ эса ҳозирча ҳужумларни бартараф этиш билан банд. МЮнинг афсонавий футболчиси сэр Бобби Чарльтон ҳам "Энфилд"да.

52. ФирминоооО!!! Коутиньо тўп узатаётган пайтда Фирмино ўйиндан ташқари ҳолатда экан, аммо шунга қарамасдан Фирмино дарвозага берган зарба қайтарилди. Ҳакам хуштагидан кейин зарба берилди.

55. "Ливерпуль" бугун жуда кўп ҳужум ташкил қилди, аммо аввалги учрашувлардаги каби вазиятлардан фойдалана олмаяпти.

56. ЭМРЕЕ ЖААААН!!! Жо Гомеснинг қанотдан узатган тўпи Эмре Жаннинг оёғига келиб тушди, Жан эса тўпни дарвозага буришнинг ўрнига, уни дарвоза устидан ўтказиб юборди.

58. Моуриньо ўзгариш тайёрламоқда. Лингард майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда ва Моуриньодан кўрсатмалар олмоқда.

60. Салах ўз жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди.

61. Бурчакдан узатилган тўп қайтарилди, ҳужумнинг иккинчи тўлқинида Коутиньо жарима майдончаси чизиғи устида йиқилди, бироқ Аткинсон ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

65. Ўзгариш. Марсьяль ўрнига Маркус Рашфорд майдонга тушди. Олдинроқ, Лингард ҳам ўйинга қўшилганди.

66. Салах жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилди ва ўгирилиб, дарвозага айёрона зарба берди. Бироқ унинг зарбаси ўйлаганидек чиқмади.

67. Гомес майдон марказида тўпни олиб қўйиб, тезда уни Фирминога узатди. Фирмино эса қанотдан тўпни жарима майдончасига юмалатди. "Ливерпуль" футболчилари тўпга улгуришмади.

70. Майдонга Рашфорд ва Лингард тушгани билинмаяпти.

71. Коутиньо тўпни Фирминога узатди, жарима майдончасидаги бразилиялик эса тўпни нариги қанотга узатди. Салахнинг бўйи етмади. Стивен Жеррард вазиятларни кўриб, лабини тишламоқда.

78. "Ливерпуль" сафида ўзгариш: Салах ўрнига Окслейд-Чемберлен. Коутиньо ўрнига - Старриж.

86. МЮ худди биринчи бўлимдагидек иккинчи таймда ҳам ҳеч нарса қила олмаяпти.

87. Эшли Янги хавфли ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди.

87. Ўзгариш: Фирмино ўрнига Соланке майдонга тушди.

90. Учрашув асосий вақтига +3 дақиқа қўшиб берилди.

90+1. Окслейд-Чемберлен бурчакдан узатган тўп Ловреннинг зарбаси билан якунланди. Ноаниқ.

90+2. Ўзгариш: Эшли Янг ўрнига Виктор Линдельоф майдонга тушди.

90+3. Сўнгги бурчак тўпи узатилди, аммо "Ливерпуль" бу имкониятдан ҳам фойдалана олмади.

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика