«Ливерпуль» Кариус клубни тарк этганини эълон қилди
26 авг 2018 07:05
Новости
«Ливерпуль» Кариус клубни тарк этганини эълон қилди
«Ливерпуль» дарвозабони Лорис Кариус фаолиятини «Бешиктош»да давом эттиради.
25 ёшли футболчи 2019/20 йилги мавсум охиригача ижарада ўйнайди.
Айни пайтда «Бешиктош» Туркия Суперлигасида дастлабки 2та турдан сўнг пешқадамлик қилмоқда.
Кариус 2016 йилд «Ливерпуль»га кўчиб ўтган ва 5 йиллик шартнома тузганди. Ўтган мавсумда 19та ўйинда 14та гол ўтказган.
Олдинроқ «Бешиктош» икки йиллик ижара учун 2,5 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар чиққанди.
Комментарии