"Ливерпуль" Кабакни харид қилмасликка қарор қилди. Футболчи "Шальке"га қайтади
24 июн 2021 17:38
Новости
"Ливерпуль" Кабакни харид қилмасликка қарор қилди. Футболчи "Шальке"га қайтади
"Шальке" ҳимоячиси Озан Кабак ёзда гельзенкирхенликлар ихтиёрига қайтади.
Турк мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Ливерпуль"да ўтказди, аммо мерсисайдликлар мавсум якунлангандан сўнг уни харид қилмасликка қарор қилишди.
Кабакнинг "Шальке"да қолиш эҳтимоли паст. Унга фаол тарзда "Кристал Пэлас", "Ницца", "Лестер", "Байер" ва "Ренн" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Ҳимоячи "Ливерпуль" таркибида 9та ўйинда майдонга тушиб, 3та сариқ карточка олди.
Комментарии