“Ливерпуль” “бўрилар”нинг икки етакчиси учун 110 млн фунт тўлашга тайёр
13 июн 2020 08:09
Новости
“Ливерпуль” “бўрилар”нинг икки етакчиси учун 110 млн фунт тўлашга тайёр
Гап Невеш ва Траоре ҳақида кетмоқда.
“Ливерпуль” “Вулверхэмптон”нинг бирданига икки футболчисини сотиб олишни режалаштирмоқда. Мерсисайд клуби Рубен Невеш ҳамда Адама Траоре учун “бўрилар”га 110 млн фунт тўлашга тайёр.
Қайд этилишича, Юрген Клопп Траорега жамоадан кетиши мумкин бўлган Садио Маненинг ўринбосари сифатида қарамоқда. Невеш эса жамоа марказий ярим ҳимоясига “янги қон” бўлиши керак. У жамоадан кетиш эҳтимоли бўлган Вейналдум ёки Кейтанинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Комментарии