"Ливерпуль" Алаба билан қишда шартнома имзоламоқчи, футболчининг ўзи эса "Барселона" ёки "Реал"га ўтишни афзал кўрмоқда
13 ноя 2020 18:27
Новости
"Ливерпуль" Алаба билан қишда шартнома имзоламоқчи, футболчининг ўзи эса "Барселона" ёки "Реал"га ўтишни афзал кўрмоқда
"Бавария" футболчиси Давид Алаба қишки трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
Австриялик футболчига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар Алаба учун қишки трансферлар ойнасида катта пул тўлашга тайёр бўлган ягона клубдир.
Давиднинг ўзи эса мавсумни "Бавария"да якунлаб, кейин Испания чемпионатига, аниқроғи "Барселона" ёки "Реал" шарафини ҳимоя қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Алабанинг Мюнхен клуби билан тузган шартномаси жорий мавсумнинг сўнггида якунига етади, томонлар анчадан буён янги битим борасида келиша олишмаяпти.
28 ёшли ҳимоячи 2010 йилнинг июлидан бери "Бавария"да ўйнайди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии