RU

Последние новости

22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  17 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  7 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  3 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0 17:10Қозоғистон чемпионати. Шаҳбоз Умаров 1-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 16:55"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 1:0. Бу оддий ёки тасодифий ғалаба эмасди  15 16:50Гвардиола "Ман Сити"дан "Бавария" юлдузини сотиб олишни сўрамоқда  2

LIVE. Мерсисайд дербиси. 90+5-дақиқада киритилган гол "Ливерпул"га ғалаба келтирди Новости

LIVE. Мерсисайд дербиси. 90+5-дақиқада киритилган гол "Ливерпул"га ғалаба келтирди

Англия Премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди.

Мерсисайд дербисида “Эвертон” ва “Ливерпуль” ўзаро муносабатларига ойдинлик киритишяпти.

Англия чемпионат. 17-тур

Эвертон – Ливерпуль 0:0 (иккинчи бўлим)

20 декабрь, 01.00. “Гудисон Парк” стадиони

“Эвертон”: Стекеленбург (Роблес, 63), Уильямс, Бейнс, Фунес Мори, Коулмэн, Баркли, Гуйе, Маккарти (Барри, 46), Леннон, Лукаку, Валенсия (Кэлверт-Льюин, 73).

“Ливерпуль: Миньоле, Клайн, Ловрен, Клаван, Милнер, Хендерсон, Лаллана (Жан, 82), Мане, Вейналдум, Фирмино, Ориги (Даниэль Старридж, 82).

Бош ҳакам: Майкл Дин

Огоҳлантириш: Баркли 68, Коулмэн 69, Гуйе 85 - Ловрен 56 


- Айнан мана шу учрашув 17-турга якун ясаб беради. Жамоалар турнир жадвалида қайси ўринларни эгаллаб туришларидан қатъий назар, учрашув кескин ва муросасиз кечади. Бугунги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмаяпти. 

- Учрашувнинг 20 дақиқаси ортда қолди. Бир жамоанинг яққол устунлиги сезилмаяпти. 

- Жамоалар шу пайтгача 226 маротаба тўқнаш келишган. 89та ўйинда "Ливерпуль" ғалаба қозонган. 66та баҳсда "Эвертон" кўчасида байрам бўлган. 71та учрашувда кучлар тенг келган.  

- Сўнгги бор бу икки клуб шу йилнинг 20 апрель куни тўқнаш келишган. "Энфильд Роуд"да ўтган учрашувда "Ливерпуль" 4:0 ҳисобида зафар қучган эди. 

- Бугун дуранг натижа бўлмайдиган кўринади. Англияда очиқ футбол ўйнашади ва сизу биз бугун гол кўрсак керак

- 27-дақиқа. Вейналдумнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Бу меҳмонлар томонидан дарвозага берилган илк зарба эди. "Эвертон"да дарвоза томон тепилган зарбалар сони 2та, ҳозирча....


34-дақиқа. "Ливерпуль" захирасидан ўрин олган Старридж чигалёзди машқларини бошлаб юборди

36-дақиқа. Коулмен ўнг қанотдан жарима майдончасига узатган тўпи Хендерсоннинг қўлига тегди. Лекин бу пеналти эмасди. Боиси, тўп қўлни топди. Англия чемпионатида бундай вазиятларга ҳакамлар қайрилиб ҳам қарамайди. Назаримизда, Дин тўғри қарор қабул қилди. 

43-дақиқа. Ўйиндаги дастлабки бурчак тўпи амалга оширилди. "Эвертон" футболчилари стандарт вазиятдан фойдалана олишмади.

45-дақиқа. Асосий вақтга бир дақиқа қўшиб берилди.

46-дақиқа. Майк Дин иккинчи бошланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. "Эвертон" таркибида ўзгариш амалга оширилди. Маккарти ўрнига Барри майдонга туширилди. 

49-дақиқа. Ферминьо "Ливерпул"ни ҳисобда олдинга олиб чиқишга жуда яқин келганди. Стекеленбург муқаррар голдан қутқариб қолди. 

50-дақиқа. Голнинг ҳиди келяпти. "Ливерпуль" ҳисобни очадиёв бу кетишди 

53-дақиқа. Лукаку бош билан "Ливерпуль" дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрди. Бельгиялик ҳужумчининг зарбаси аниқ чиқмади

56-дақиқа. Лукакуни тўхтатиб қолгани учун Ловрен огоҳлантирилди. Бу учрашувдаги илк сариқ карточка бўлди

59-дақиқа. Турнир жадвалида "Ливерпуль" 34 очко билан учинчи, "Эвертон" эса 23 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. Агар бугун "Эвертон" ғалаба қозона олса, 7-ўринга кўтарилиб олади. 

60-дақиқа. Ўз ўрнида "Ливерпуль" бугун зафар қучса, "Манчестер Сити"ни ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилади. 

63-дақиқа. Бэйнс билан тўқнашиб кетган Стеккеленбург билан жароҳат олди. "Эвертон" дарвозабони ўйинни давом эттира олмайди. Голландиялик посбон ўз ўрнини Хоэлга бўшатиб берди


66-дақиқа. Гарет Бэрри Англия Премьер-лигасида ўтказилган ўйинлар сони бўйича иккинчи ўринга чиқиб қолди. Бугун Бэрри 610-учрашувини ўтказяпти. У бугун Фрэнк Лэмпардни қувиб ўтди. Лэмпардда 609та ўйин бор эди. Райан Гиггз 632та учрашув билан яққол пешқадам. 

73-дақиқа. Валенсия ўрнига майдонга 19 ёшли Кэлверт-Льюин туширилди. Бу "Эвертон"нинг сўнгги ўйинчи алмаштирилиши. Бундан аввалга икки ўзгариш мажбурий тарзда амалга оширилганди. 

80-дақиқа. Роблес жамоаси муқаррар голдан қутқариб қолди. Лаллана Хендерсоннинг бурчакдан узатиб берган тўпини дарвозанинг пастки бурчагига йўналтирганди

90-дақиқа. Сўнгги дақиқа давом этмоқда. "Ливерпуль" катта куч билан олдинга ташланган

- Дин оз эмас, кўп эмас, асосий вақтга 8 дақиқа қўшиб берди. Тўхталишлар бўлди. Лекин 8 дақиқа кўп. Аммо, Англия учун бу норма))))

90+3. Лукаку "Эвертон"нинг кам сонли ҳужумларидан бири гол билан якунлаши мумкин эди.

90+5. ГОООООЛ. Лобреснинг хатоси сабаб Мане ҳисобни очди.  


- Бўлди тамом. "Ливерпуль" жуда муҳим ғалабага эришиб, турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Эътиборингиз учун раҳмат. "Ливерпуль" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика