Литвада бир жамоада ўйнайдиган футболчилар ўзаро уришиб кетишди
10 окт 2013 16:53
Новости


Литвада бир жамоада ўйнайдиган футболчилар ўзаро уришиб кетишди
Литва чемпионатининг 30-турида "Дайнава" ва "Банга" жамоалари ўртасида мезбонлар сафида тўп сурувчи жамоадошлар орасида жанжал бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 82-дақиқасида "Дайнава" ҳимоячилари Титас Витукунас ва Дейвидас Палаигис гап талашиб қолиб, кейин муштлашувга ўтиб кетишди.
Тўқнашув натижасида ҳар икки футболчи ҳам майдондан чиқариб юборилди. "Дайнава" эса майдонда 9 киши бўлиб қолди.
Тўқнашув натижасида ҳар икки футболчи ҳам майдондан чиқариб юборилди. "Дайнава" эса майдонда 9 киши бўлиб қолди.

Комментарии