Лионель Месси “Интер Майами”даги мавсумни сарҳисоб қилди
23 окт 2023 09:36
Новости
Лионель Месси “Интер Майами”даги мавсумни сарҳисоб қилди
Аргентиналик “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси клубдаги мавсумни сарҳисоб қилди.
“Жамоанинг жорий мавсумда қилган ишларидан фахрланаман. Ҳамманинг меҳнати ва саъй-ҳаракатлари билан биз Лигалар кубогини қўлга киритдик, тарихда биринчи чемпионликни қўлга киритдик, АҚШ кубоги финалига чиқдик ва МЛС плей-офф босқичига чиқиш учун охиригача курашдик. Биз барча яхши нарсаларни ва биринчи навбатда, келгуси йилда янада рақобатбардош бўлиш учун яхшилаш истагини сақлаб қоламиз.
Мен клуб ва Майами шаҳрининг барча аҳлига бизни доимо қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ишончим комилки, бизни ҳали ҳам охирги ойлардагидек ажойиб лаҳзалар кутиб турибди”, — деб ёзди Месси ижтимоий тармоғида.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
"Ла Масия" ҳукмрон: "Барселона"нинг бир нафар тарбияланувчиси "Реал" академиясидан қимматроқ
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
Комментарии