“Лион” президенти: “Фекирнинг қолиши 95% ҳал бўлган”
14 авг 2018 00:50
Новости
“Лион” президенти: “Фекирнинг қолиши 95% ҳал бўлган”
Франциянинг “Лион” клуби президенти Жан-Мишель Ола жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Набиль Фекир ҳақида фикр билдирди.
Клуб раҳбарининг айтишича, Фекирнинг жамоада қолиши 95 фоизга ҳал бўлган. Набиль фаолиятини “Ливерпуль” клубида давом эттиришга жуда яқин келганди. Лекин якунда музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
“Фекирнинг жамоада қолиши 95 фоизга ҳал бўлган. Шундай бўлсада, мен ўша 5 фоиздан қўрқиб турибман”, - деди Ола.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!