Линекер "Ливерпул"нинг январдаги трансфер мақсадини очиқлади
11 ноя 2024 14:28
Новости
Линекер "Ливерпул"нинг январдаги трансфер мақсадини очиқлади
Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Гари Линекер "Ливерпул"нинг қишки трансфер ойнасидаги мақсадини айтди.
"Ливерпуль" янги мавсумни ажойиб бошлади – барча мусобақалардаги дастлабки 16 ўйиннинг 14 тасида ғалаба қозонди, аммо бу "қизиллар" таркибни кучайтирмаслиги керак дегани эмас.
Масалан, "Ливерпуль" ҳали ҳам ўтган ёзда жамоани тарк этган Жоэль Матипга ўринбосар топмаган. Виржил ван Дейк эса айни дамдаги ажойиб формасига қарамай, ёшариб қолмайди.

"Ньюкасл" афсонаси Алан Ширер "The Rest is Football" подкастида "Ливерпуль" январда яна бир марказий ҳимоячини олишини айтиб, бир инсайдни келтирди.
"Мендаги маълумотларга кўра, улар "Ноттингем Форест"даги Муриллога кўз тиккан", – деди Линекер.
Мурилло Премьер-лиганинг янги мавсумида 10 ўйинда қатнашди. "Ўрмончилар" 3-ўринни эгаллаб туришида 22 ёшли бразилияликнинг ҳиссаси катта.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии