"Лилль" МЮга ўтиши кутилаётган Йорони қўрқитишга ўтди
18 июл 2024 17:02
Новости
"Лилль" МЮга ўтиши кутилаётган Йорони қўрқитишга ўтди
Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтишни хоҳламаса бир йил "Лилль" захирасида қолади.
18 ёшли ҳимоячи "Реал"га ўтишни хоҳлаганди, аммо у МЮ таклифини қабул қилишга мажбур бўлди.
Инглиз клуби футболчи учун "Лилль"га 50+12 млн. евро тўлайди, бу "Реал" таклифидан икки баравар кўп.
Футболчининг агенти Жорже Мендешнинг таъкидлашича, Йоронинг асосий мақсади "Реал" футболчисига айланиш.
Бироқ "Манчестер Юнайтед" раҳбарити ишга жиддий киришди, натижада "Лилль"дагилар футболчига босим ўтказа бошлашди. Агар Йоро МЮ таклифини қабул қилмаса Франция клуби уни бир йил захирада қолдириш билан таҳдид қилди.
Футболчи билан оғзаки келишувга эришган испанияликлар Йорога имкони борича фойдали битим тузишга ваъда беришган. Улар бир йиллик шартномаси бор ҳимоячи учун 50-60 млн. евро сарфламоқчи эмас.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии