"Лилль" Ботманни 30 миллион евродан камига сотмоқчи эмас
27 дек 2021 21:10
Новости
"Лилль" Ботманни 30 миллион евродан камига сотмоқчи эмас
"Лилль" ҳимоячи Свен Ботман учун 30 миллион евродан паст бўлган таклифларни кўриб чиқмайди.
Манбанинг хабарига кўра, француз клуби 21 ёшли футболчини сотиб олиш мажбурияти билан ҳар қандай ижара таклифларини рад этишини таъкидлаган.
Олдинроқ Ботманга "Рома" ва "Ньюкасл" клублари қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Нидерландиялик футболчининг "Лилль" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt.ru портали футболчини 28 миллион еврога баҳоламоқда.
2021/22 йилги мавсумда Ботман жамоаси учун барча турнирларда 16 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии