RU

Последние новости

10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  0 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  4 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  12 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  6 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  24 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2

Лига 1. Месси ва Неймарсиз ПСЖ "Страсбур"ни енгди Новости

Лига 1. Месси ва Неймарсиз ПСЖ "Страсбур"ни енгди

Франция чемпионати 2-туридан ўрин олган ПСЖ – "Страсбур" учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Франция чемпионати 

2-тур

ПСЖ – Страсбур 4:2 

«Парк де Пренс»

Голлар: Икарди 3', Ажорк автогол 25', Дракслер 27', Сарабия 86' – Гамейро 53', Ажорк 64'

ПСЖ – Навас, Хакими, Кимпембе, Керер, Диалло, Вейналдум (Алькантара, 88), Эррера, Эбимбе (Данилу Перейра, 60), Дракслер (Сарабия, 70), Икарди (Муинга, 88), Мбаппе.

Страсбур – Зельс, Филя (Каси, 63), Жику, Сиссоко, Перрен, Лиэнар, Ахолу (Томассон, 42), Прцич (Сиби, 76), Белльгард, Гамейро (Диалло, 76), Ажорк (Уорис, 76).

Огоҳлантиришлар: Эбимбе (51), Филя (60), Жику (79), Белльгард (90+3).

Четлатиш: Жику (82).

Учрашув якунланди!  ПСЖ 4:2 ҳисобида зафар қучди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!  

90+3. Белльгард Муингани йиқитгани боис огоҳлантирилди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ПСЖда 2 та ўзгариш: Икарди ўрнига Муинга, Вейналдум ўрнига Рафа Алькантара тушди.

86. ГОООООООООООООООООООООООЛ! Сарабия чап оёқда йўллаган зарбаси орқали ҳисобни оширди – 4:2! 

82. Жику Икардига нисбатан қоидани бузди ва иккинчи сариқни олиб, майдондан четлатилди.

79. Жикуга сариқ карточка кўрсатилди. 

76. "Страсбур"да 3 та алмаштириш: Прцич ўрнига Сиби, Ажорк ўрнига Уорис, Гамейро ўрнига Диалло туширилди.

70. ПСЖда ўзгариш: Дракслер ўрнига Сарабия тушди. 

68. Хакими Белльгард томонидан узатилган тўпни узоқлаштирди. 

65. Мессини қайдномага киритишларини сўраймиз, меҳмонлар кучайишди.

64. ГОООООООООООООООООООЛ!  Ажорк "Страсбур"нинг иккинчи голини урди!  3:2! 

63. "Страсбур"да алмаштириш: Филя ўрнига Каси ўйинга қўшилди. 

62. Уууух Дракслер Мбаппени чиройли пас билан таъминлади, Килианнинг зарбаси Зельс томонидан бартараф қилинди. 

60. ПСЖда алмаштириш: Эбимбе ўрнига Данилу Перейра туширилди. 

60. Филя Эбимбега нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. 

57. Томассон ҳужумда Гамейрони қидирди, 2 га 1 ҳужум амалга ошди, аммо офсайд қайд этилди.

55. Мбаппе нималарнидир ташкил этишга уринди, орнада трибунадан Рамосни излади.  

53. ГООООООООООООООООООООЛ!  Ҳужумчи Гамейро бош билан гол уриб, ҳисобни қисқартирди – 3:1! 

51. Эбимбе Белльгардга нисбатан қоидани бузжи ва сариқ карточка олди.

48. Матс Зельсдан дастлабки сейв!  Бундан олдин 3 зарбада 3 та гол бўлганди, ҳозир эса у Мбаппе билан бирга-бир ҳолатда қолиб, жамоасини қутқарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 3:0. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшилди.

42. "Страсбур"да ўзгариш: Ахолу ўрнига Томассон тушди.

39. Гамейро кам сонли вазиятлардан бирига эга бўлди. У дарвоза тўққизлигини кўзлади, аммо зарбага аниқлик етишмади.

37. Перрен – Мбаппе қарама-қаршилиги юзага келди. Ҳаводаги курашдан кейин Мбаппе бошини ушлаб йиқилди.

35. Мбаппе чап қанотда меҳмонларни қийнамоқда, ўнгда эса Хакими. "Страсбур" ҳар бир позицияни ёпишга уринмоқда, аммо қийинчилик билан. Марказда Мауро Икарди ҳам фаоллик намойиш этмоқда. 

32. Дўстлар "Парк де Пренс"да

30. Кичик "пауза". Лиэнарга тиббий ёрдам кўрсатилди.

27. ГООООООООООООООООООЛ!  Мбаппенинг пасидан кейин Дракслер гол урди – 3:0! 

25. ГОООООООООООООООООЛ! Мбаппенинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза тўридан жой олди – 2:0! 

21. Дракслер Месси услубида қарши ҳужум ташкил қилди – у ўз юриши билан рақиб ҳимоясини изидан чиқарди. Икардига узатилган ҳал қилувчи пас кутилганидек чиқмади.

19. Прцич жуда фаол ўйин кўрсатмоқда. "Страсбур"нинг ўйини ҳам ҳозирча ёмон эмас.

16. "Страсбур"нинг 5 нафар футболчиси тўп йўқотилгач орқада қолиб кетди, аммо ҳеч қандай хавфли ҳолат кузатилмади.

13. Ажорк Навас билан синхрон тарзда тўпга интилди. Коста-рикалик дарвозабон яхши ўйнади.

10. Устунлик кутилганидек парижликларда – "тотал" устунлик деса ҳам бўлади. Орада меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кўришди, аммо ўхшамади.

7. "Страсбур"нинг ўйини майдон марказига кўчди. Гамейро Кимпембе билан тўп учун курашмоқда.

5. Янгилардан Хакими, Экимбе ҳамда Вейналдум ҳаракат қилмоқда. 20 ёшли Эбимбе ўтган мавсумни "Дижон"да ўтказган таянч ярим ҳимоячи саналади. Қолган икки футболчини сиз жуда яхши танийсиз.

3. ГОООООООООООООООООООООЛ!  Диаллонинг узатмасидан кейин Мауро Икарди бош билан гол уриб, ҳисобни очди – 1:0!  

1. Ўйин бошланди! 

Париж клуби янги футболчиларини таништирди

- Ўйин Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун "Пари Сен-Жермен" ўз уйида "Страсбур"ни меҳмон қилади. Мазкур учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика