RU

Последние новости

23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  10 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  339 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  10 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  119 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0

Лига 1. ПСЖ "Лорьян" дарвозасига 5 та тўп йўллади, Мбаппе ва Неймардан дубль Новости

Лига 1. ПСЖ "Лорьян" дарвозасига 5 та тўп йўллади, Мбаппе ва Неймардан дубль

Франция чемпионати 30-туридан жой эгаллаган учрашув ниҳоясига етди.

Учрашувда парижликлар йирик ҳисобда зафар қучишди – 5:1. 

12-дақиқада Мбаппе Неймарни пас билан таъминлади, бразилиялик футболчи яқин масофадан дарвозабонни ожиз қолдирди.

28-дақиқада тиниб-тинчимас Мбаппе пастки бурчакни нишонга олди.

56-дақиқада ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Терем Моффи жамоасининг ягона тўпини киритишга эришди.

67-дақиқада Мбаппе дублни расмийлаштирди.

73-дақиқада ниҳоят, Месси ҳам ниятига етишди. Аргентиналик ҳужумчи Мбаппенинг пасидан сўнг зарба йўллади, тўп тўсинга теккан ҳолда дарвозадан жой олди. 

90-дақиқада Мбаппенинг узатмасидан кейин Неймар ҳам ўйиндаги 2-голини урди.  

ПСЖ – Лорьян 5:1 

«Парк де Пренс»

Голлар: 1:0 – 12 Неймар, 2:0 – 28 Мбаппе, 2:1 – 56 Моффи, 3:1 – 67 Мбаппе, 4:1 – 73 Месси, 5:1 – 90 Неймар.

ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Маркиньос (Рамос, 72), Кимпембе, Мендеш, Данилу Перейра (Керер, 80), Гуйе, Паредес (Вейналдум, 43), Месси, Мбаппе, Неймар.

Лорьян – Дрейер, Мендес, Лапорт, Петро, Ле Гофф, Уаттара (Лорьянте, 77), Ле Фе (Лемуан, 89), Монкондюи (Игор Силва, 89), Абержель, Моффи (Буагар, 77), Коне (Сумано, 68).

Огоҳлантиришлар: Коне (38), Гуйе (53), Кимпембе (57).

Турнир жадвали

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика