RU

Последние новости

08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  1 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  6 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  9 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  28 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5

Лига 1. "Ланс" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ҳусанов эса француз клубида илк бор ўйинни тўлиқ ўтказди Новости

Лига 1. "Ланс" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Ҳусанов эса француз клубида илк бор ўйинни тўлиқ ўтказди

Лига 1 13-тур доирасидаги "Клермон" — "Ланс" ўйини бўлиб ўтди.

Беллашувни асосий таркибда бошлаган Ҳусанов ўйинни тўлиқ ўтказди. Ўзининг ишончли ҳаракатлари билан ажралиб турган ҳимоячимиз 69-дақиқада сариқ картокча олди. 2та қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Ланс" йирик (3:0) ҳисобда ғалаба қозонди.


"Клермон" — "Ланс" 0:3

Голлар: 0:1 – 11 Ваи, 0:2 – 50 Томассон, 0:3 – 82 Саид.

"Клермон": Диав, Конате (Зеффан, 86), Кофрие, Пельмар, Сейду, Нето, Рашани (Ожье, 46), Маньен (Гоналон, 66), Чам, Кеита (Бутобба, 66), Кье (Николсон, 66).

"Ланс": Самба, Агиляр, Гради, Медина, Хусанов, Франковски, Томассон (Сотока, 67), Фюльжени (Гилавоги, 46; Саид, 76), Абдул-Самед (Менди, 66), Эль-Энауи (Диуф, 85), Ваи.

Огоҳлантириш: Кье (32), Ваи (45), Гоналон (68), Хусанов (70).

Четлатиш: Ваи (45), Сейду (45).


Клермон

Лига 1 . Тур 13

25/11/2023, 21:00

3
:
0
Завершен

Ланс

Эли Вахи - 11', Адриен Томассон - 50', Уэсли Саид - 82'

Стадион: Stade Gabriel Montpied, 10455 зрителей

Главный судья: Benoit Millot

45'
90'
32'  Грехон Кхай
45'  Алиду Сейду
45'  Паскаль Гастьен
46'  Эльбасан Рашани (Флоран Ожье)
66'  Йоханн Маньин (Максим Гоналон)
66'  Грехон Кхай (Шамар Николсон)
66'  Хабиб Кейта (Билал Бутобба)
68'  Максим Гоналон
86'  Cheick Oumar Konate (Мехди Зеффан)
11'  Эли Вахи
11'  Рубен Агилар
45'  Эли Вахи
45'  Эли Вахи
46'  Анжело Фюльжени (Morgan Guilavogui)
50'  Адриен Томассон
66'  Салис Абдул Самед (Нампалис Менди)
67'  Адриен Томассон (Флориан Сотока)
70'  Abdukodir Khusanov
76'  Morgan Guilavogui (Уэсли Саид)
82'  Уэсли Саид
82'  Флориан Сотока
85'  Neil El Aynaoui (Энди Диуф)

ЛИГА 1 ТУРНИР ЖАДВАЛИ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берди.

85. "Ланс"да ўзгариш: Диуф Ал Айнауини алмаштирди.

82. ГОООООЛЛЛ!! Ҳусанов бошлаб берган ҳужумни "Ланс" голга айлантирмоқда! Весли Саид эса жарима майдончаси ичидаги ажойиб ҳаракатларини гол билан якунлади!



77. Ниҳоят! Ўйинчиларга тиббий ёрдам кўрсатиб бўлинди, ҳаммаси жойида.

73. Хавфли тўқнашув. Икки жамоа ўйинчилари бош билан тўқнашиб кетишди. Ёқимсиз ҳолат. Шифокорлар уларнинг ҳар иккисига ёрдам кўрсатишмоқда.

70. Ҳакам Абдуқодир Ҳусановга қўполлик учун сариқ карточка кўрсатди. Ҳамюртимиз ўзидан қочиб кетаётган рақибни ушлаб қолди.

68. Мезбонлар сафида қўпол ҳаракати учун Гоналон сариқ карточка билан "сийланди".

67. "Ланс" сафида икки ўзгариш: Абдул Самад ва Томассоннинг ўрнига Менди ва Сотока туширилди.

65. "Клермон" сўнгги дақиқаларда ҳисобдан келиб чиққан ҳолда олдинга интилмоқда. Аммо, "Ланс" ва Ҳусанов ҳимоясини ёриб ўтишга қийналишмоқда.

54. "Клермон" хавфли ҳужум ташки қилди, аммо меҳмонларнинг бахтига зарбадан сўг тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

50. ГОООООООЛ! "Ланс" иккинчи голни урди. Дарвозабоннинг пас беришдаги қўпол хатосидан сўнг, Томассон тўпни дарвозага буриб қўйди.

47. Зарба! Мединанинг узоқ масофадан чап оёқда берган зарбасидан сўнг, рақиб дарвозабони тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборд, бурчак тўпи.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Иккала жамоада ўзгаришлар рўй берди, аммо биз қўрққани содир бўлгани йўқ, Ҳусанов ҳали ҳам майдонда.

ТАНАФФУС

45+3. "Клермон" таркибида Сеиду қизил карточка олди, гол муаллифи Вахи ҳам иккинчи сариқ билан майдондан "ҳайдалди". Шунингдек, мезбонлар бош мураббийи Гастиенга ҳам қизил карточка кўрсатилди.

45+1. Жамоалар ўртасидаги катта жанжал рўй бермоқда.

43. Биринчи таймда "Ланс" ҳимояси ва Абдуқодир Ҳусанов ишончли ва бехато ҳаракат қилди.

35. Вахи! Меҳмонлар ҳужумчиси ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади. Бу вазиятда "Клермон" дарвозабонининг қойилмақом сейвини ҳам қайд этиш керак.

33. Бироз олдин Ҳусановга қарши қўполлик ишлатган Кйеи бу сафар "Ланс"нинг бошқа бир ўйинчисини жиддий тарзда йиқитди. Сариқ карточка!

32. "Клермон" ҳужумда фол қайд этди. Рақиб тўп учун курашда Ҳусановни ушлаб олганди.

29. "Ланс" ҳисобдаги фарқни иккитага оширишга яқин келганди. Аммо, Вахининг шеригига узатмаси бироз кучли чиқди.

23. Ҳозирча мутлақ устунлик меҳмонлар тарафида. Бу зарбалар бўйича статистикада яққол намоён бўлмоқда - 0:8

17. Уч ҳимоячи схемасининг марказида ўйнаётган Ҳусанов ҳозирча ишончли ҳаракат қилмоқда.

11. ГООООООЛ! "Ланс" ҳисобни очмоқда. Қанотдан жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Эли Вахи рақиб дарвозасига киритмоқда.

10. "Ланс" ҳимоячиси Жонатан Гради шифокорлар ёрдамидан сўнг ўрнидан турди.

6. Ниҳоят ўйинда тўхтатиш. Ҳакам Абдуқодирни ёнига чорлаб оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

4. Ҳамюртимизга сариқ карточка кўрсатилиши мумкин. Ҳусанов рақибни оёқлари билан йиқитди, ҳакам эса тўп мезбонларда қолгани учун ҳужумни давом эттиришга рухсат берди.

4. Абдуқодир Ҳусанов рақиб ҳужумини бартараф этди. У "Клермон"нинг жарима майдончаси ичига узатма тўпини қайтариб юборди.

3. "Ланс" дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга зўр бермоқда.

1. Ўйинга старт берилди!



- Ассалому алейкум! Бугун сизлар билан Франция чемпионати 13-тур доирасидаги "Клермон" — "Ланс" ўйинини кузатиб борамиз. Сабаби, Абдуқодир Ҳусанов дастлабки дақиқаларданоқ лансликлар сафида майдонга тушади. 

Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика