RU

Последние новости

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  3 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Ташкил топганимизга 4 йил бўлди, биз Осиёга ўзимизни танита олдик" Новости

"Ли Ман" бош мураббийи Чан Хиу Минг: "Ташкил топганимизга 4 йил бўлди, биз Осиёга ўзимизни танита олдик"

ОФК кубоги ярим финалидан ўрин олган "Насаф" - "Ли Ман" (3:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Чан Хиу Минг ва энг яхши футболчи Живанилтон Феррейра иштирок этди.

"Учрашув анча қизиқарли ўтди. "Насаф"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз бугун ўзининг яхши томонларини намойиш этди. Агар бугун тезкор гол ўтказиб юбормаганимизда балки финалга чиқармидик. Бунга кўпчилик ишонмаслиги мумкин, аммо танаффусдан кейин кўпчилик ҳисоб йирик бўлади деб ўйлаганди.

Агар тўқнашув уй-сафар тизимида ўтганида вазият бошқача бўларди. Аслида ҳал қилувчи босқичларни уй-сафар тарзда ўтказиш тарафдориман, шунга қарамай "Насаф"ни ғалаба билан муборакбод этаман.

Режамиз аниқ эди: Ҳимояда ишончли ўйнаш ва қарши ҳужумда имкониятимизни кутиш. Бироқ тезкор ўтказган голимиз режамизга таъсир қилди.

"Ли Ман" клуби ташкил топганига 4 йил бўлди. Мана шу қисқа даврда Осиёга ўзимизни танита олдик, - деди Чан Хиу Минг.




"Бугун жуда яхши жамоага қарши тўп тепдик. Ярим финалда осон рақиб бўлмаслигини билардик. Майдонда қўлимиздан келганича ўйнадик. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Оиламга ҳам раҳмат", - Живанилтон Феррейра.



Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика