"Лейпциг" Хави Симонс қайтганини эълон қилди
05 авг 2024 15:41
Новости
Немис клуби ўзининг расмий сайти орқали 21 ёшли нидерландиялик футболчини ПСЖдан яна бир мавсумга ижарага олди.
Сешанба куни Симонс матбуот анжуманида нутқ сўзлайди ва "Лейпциг" билан машғулотларни бошлайди. Нидерландиялик футболчи "буқалар" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади.
Аввалроқ матбуотда ПСЖ ва "Лейпциг" ўртасидаги келишувда сотиб олиш варианти мавжуд бўлмаслиги ҳақида ёзилганди.
Симонс ўтган мавсум ижара асосида айнан "Лейпциг"да ўйнаганди. Ўшанда футболчи 43 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва шерикларига 15 та голли узатма берган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии