RU

Последние новости

20:43"Атлетико" Баэнани "Вилярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:30Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  2 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  6 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  9 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10

"Барселона" 7 дақиқада 3та гол ўтказиб, "Леванте"га мағлуб бўлди Новости

"Барселона" 7 дақиқада 3та гол ўтказиб, "Леванте"га мағлуб бўлди

"Леванте" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ЛаЛиганинг 12-тур учрашуви якунига етди.

Леванте

Хосе Кампанья - 61', Борха Майораль - 63', Неманья Радоя - 68'

Примера Дивизион . Тур 12

02/11/2019, 20:00

1
:
3
Завершен

Барселона

Лионель Месси - 38'

Стадион: Estadio Ciudad de Valencia, 22387 зрителей

Главный судья: Alejandro Hernandez

45'
90'
52'  Энис Барди
61'  Хосе Кампанья
61'  Хосе Луис Моралес
62'  Энис Барди (Рубен Рочина)
63'  Борха Майораль
63'  Хосе Кампанья
68'  Неманья Радоя
82'  Хосе Луис Моралес (Никола Вукчевич)
87'  Хосе Кампанья (Эрик Кабако)
12'  Луис Суарес
12'  Артур
38'  Лионель Месси
41'  Луис Суарес (Карлес Перес)
56'  Антуан Гризманн
65'  Артуро Видаль (Серхио Бускетс)
66'  Жерар Пике
66'  Артур (Ансу Фати)
67'  Клеман Лангле
74'  Лионель Месси
81'  Серхи Роберто
86'  Ансу Фати

"Леванте" – "Барселона" 3:1

"Сьюдад де Валенсия"

Голлар: 0:1 – 38, пенальти Месси, 1:1 – 61 Кампанья, 2:1 – 63 Майораль, 3:1 – 68 Радоя.

"Леванте": Фернандес, Везу, Клерк, Постиго, Мирамон, Барди (Рочина, 62), Мелеро, Радоя, Кампанья (Кабако, 87), Майораль, Моралес (Вукчевич, 82).

"Барселона": тер Стеген, Лангле, Семеду, Серджи Роберто, Пике, де Йонг, Артур (Фати, 66), Видаль (Бускетс, 64), Суарес (Карлес Перес, 41), Гризманн, Месси.

Огоҳлантиришлар: Артур (12), Барди (52), Гризманн (56), Пике (66), Лангле (67), Серджи Роберто (81), Фати (86).




90+3. Мелероооо! "Леванте" футболчиси тер Штеген билан бирга бир вазиятга чиқди, аммо дарвозани нишонга олишда адашди ва қулай имкониятни қўлдан бой берди.

90+2. Фати яна бир қулай вазиятга эга бўлди. Ансу яқин масофдан дарвозага зарба берди, аммо посбон тўпни эгаллаб олди.

88. Яна офсайд. "Барселона" футболчиларининг омади келмаяпти.

87. Месси тўпни чап қанотда очилаётган Ансу Фатига узатди. Фати жарима майдончаси ичида бир футболчини алдаб, тўп билан дарвозани нишонга олишга уринди, аммо тўп футболчи кутган йўналишда учмади.

84. Ансу Фати ҳужумда фол ишлатгани учун ўйин тўхтатилди. Футболчи ҳакамга эътироз билдирди, аммо форвард ҳақиқатдан ҳам қўполлик ишлатган эди.

81. Каталония клуби учун вазият янада ёмонлашиб боряпти. Серхи Роберто қоида бузгани туфайли сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

75. ГОЛ ҲИСОБГА ОЛИНМАДИ! Ўйин марказдан бошланиши керак эди, аммо Месси тўпни Гризманнга узатганда, Антуан офсайдда қолиб кетган экан.

74. ГОЛ! Месси ҳисобни қисқартирди! Лео ажойиб ҳаракат билан рақиб жарима майдончасида бир нечта футболчини алдаб ўтди ва гол урди.

71. "Леванте" хавфли ҳужумларни давом эттирмоқда. Бу сафар Рочина дарвоза томон зарба берди, аммо тўп посбон қўриқлаётган "тўртбурчак" ичига бормади.

68. 3:1! НИМАЛАР БЎЛЯПТИ! Неманья Радоя "Барселона" футболчилари қайтарган тўпни дарвозага тепди, Бускетс тўпни қайтаришга уринди, аммо вазият Серхио кутганидек якунланмади ва рикошет голга айланди.

67. Яна сариқ карточка. Бу сафар Лангле жазоланди.

66. "Барселона"да кетма-кет ўзгаришлар рўй берди: Аввалига Бускетс, энди эса Ансу Фати майдонга тушди.

65. Сариқ карточка! Пике рақибга қўполлик ишлатгани учун жазоланди. Ҳаммаси "Барселона" зарарига ишлаяпти.

63. 2:1! "Леванте" 3 дақиқа ичида ҳисобда олдинга ўтиб олди! Борха Майораль тўпни жамоадошидан қабул қилди ва ажойиб зарба билан дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди. Яна тер Штеген ожиз қолди.

61. ГОЛ! Ҳисоб тенглашди! Хосе Кампанья мақсадига эришди. Кампанья жамоадошининг узатган тўпини, яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди. Тер Штеген тўпни қайтара олмади. 1:1

58. Қизиқ маълумот: Мессининг чап оёқда урган голлари сони 500тага етди.

56. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Леванте"нинг ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди, аммо мезбон жамоа вакили узатмага бир сония кеч қолди ва тўпни тер Штеген эгаллаб олди.

55. Бироз кечикиш учун ўқувчилардан узр сўраймиз ва трансляцияни давом эттирамиз.

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

ТАНАФФУС

45+2. Такрорий лавҳада қизиқ ҳолат кўрсатилди. Пенальти бўлган ҳужумдан бир неча сония олдин "Барселона" футболчиси офсайдда қолган экан. Лекин гол бекор қилинмаса керак.

45+1. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Карлос Перес чап қанотдан тўпни жарима майдончасига ташлади, аммо ҳимоячилар тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборишди.

43. МЕССИ! Артуро Видаль қанотдан тўпни жарима майдончаси марказига узатди, Лео тўпга зўрға етди ва бир амаллаб зарба берди. Зарба кўнгилдагидек чиқмагани туфайли дарвозабон хавфни бартараф этишга муваффақ бўлди.

41. "Барселона"да мажбурий ўзгариш: Карлос Перес Луис Суарес ўрнига майдонга тушди.

38. ГОЛ! Месси пенальтидан ҳисобни очди ва ЛаЛигадаги голлари сонини 5тага етказиб олди. 

36. Пенальти! Мирамьон ўз жарима майдончаси ичида Семедуга нисбатан қоида бузди. Футболчи ҳам айбини тан олди.

34. "Леванте" кетма-кет хавфли ҳужумлар амалга оширди ва "Барселона" ҳимоячиларини шошириб қўйди, бироқ ҳеч бир ҳужум гол билан якунланмади.

28. Статистика: Артур ҳозиргача узатган 24 пасларнинг 19таси манзилига етиб борган экан.

26. Жарима майдончасига узатилган тўпни посбон Фернандес ушлаб олди.

25. "Леванте" чап бурчаги яқинида Клерк Суаресга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам жарима зарбаси тепилиши кераклигини кўрсатди.

22. Учрашувнинг бор-йўғи 22 дақиқаси ўтганига қарамай Антуан Гризманни майдоннинг барча қисмида кўрдик. Яъни у ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужумда ҳам жамоадошларига фаол ёрдам бермоқда.

16. Яна Артур қоида бузди. Тўп олдиринганидан сўнг "Барселона" ярим ҳимоячиси тезда тўпни қайтаришга уринди ва мажбуран қоида бузди. Ҳакам бу сафар кечирди, аммо кейинги фол унга қизил карточкани "тақдим этса керак".

13. Суаресга берилган карточка бекор қилинди, бироқ ўша карточка Артурга кўрсатилди. ВАРга раҳмат.

12. Ҳакам Луис Суаресга сариқ карточка кўрсатди, аммо қоидани Артур бузган экан.

11. Ҳозирча учрашув темпи баланд эмас, жамоалар бир-бирини ўрганиш билан банд.

7. "Барселона"нинг комбинацион ҳужуми Луис Суареснинг зарбаси билан якунланди. Зарба кучли бўлмагани туфайли посбон Фернандес тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

1. Учрашув бошланди! Таркиблар пастроқда.


- "Барселона" майдонга клуб академияси - Ла Масиянинг 40 йиллигига аталган футболкаларда чиқиб келди.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика