Левандовски: "Месси билан рақобатга киришганимнинг ўзи даражамни кўрсатиб турибди"
07 дек 2021 21:55
Новости
Левандовски: "Месси билан рақобатга киришганимнинг ўзи даражамни кўрсатиб турибди"
"Бавария" ҳужумчиси ўтган ҳафта таассуротлари билан ўртоқлашди.
Польшалик Роберт Левандовски "Олтин тўп" учун курашда аргентиналик Лионель Мессига ютқазиб, иккинчи ўринни эгаллаганидан кейин унчалик ёқимли ҳис-туйғуларни бошдан кечирмаганини тан олди.

“Ўтган ҳафта оғир бўлди. Яширмайман, хафа бўлдим. Мен хурсанд эмасдим, ўйнаш ҳам қийин кечди.
Мен Мессини, унинг ютуқлари ва даражасини ҳурмат қиламан. Лионель билан рақобатга киришганимнинг ўзи менинг даражамни кўрсатиб турибди. Бу менда ғурур уйғотади", – деди Левандовски.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии