Левандовски ЖЧ ҳақида: "Финал ўйини тарихдаги энг яхшиларидан бири бўлди. Бунга мусобақа мавсум ўртасида бўлгани сабаб"
22 дек 2022 23:46
Новости
Левандовски ЖЧ ҳақида: "Финал ўйини тарихдаги энг яхшиларидан бири бўлди. Бунга мусобақа мавсум ўртасида бўлгани сабаб"
Польша терма жамоаси етакчиси Роберт Левандовски Қатардаги жаҳон чемпионати ва айнан унинг финал ўйини ҳақида гапирди.
"Тарихдаги энг яхши финал ўйинларидан бири. Менимча, бунга сабаб Жаҳон чемпионатининг мавсум ўртасида ўтказилганлигидир. Бу тажриба янги бўлгани учун чемпионат олдидан кўпчилик бу қийин бўлишини тахмин қилганди. Бироқ, бу усулнинг қанчалик ажойиб эканлигига финалда амин бўлдик.
Одатда финал июнь ва июль ойларида ўтказиларди. 70-75 дақиқалардан кейин ўйин сифати тушар эди. Бироқ, Аргентина ва Франция супер ўйин кўрсатишди. Улар ўйин давомида бироз чарчашди, аммо бу олдинги мавсумнинг таъсири. Умуман олганда, Жаҳон чемпионатидаги асосий фарқ шунда бўлди", -дейди Роберт Левандовски.
Маълумот учун, Польша Жаҳон чемпионати нимчорак финалида айнан Франция терма жамоасига мағлуб бўлганди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Комментарии