Левандовски: "Бавария"дан кетаман, сабаби..."
07 июн 2022 11:03
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/704427_original.jpg)
![](/upload/storage/704427_220.jpg)
Левандовски: "Бавария"дан кетаман, сабаби..."
"Бавария" форварди Роберт Левандовски нега Мюнхен клубидан кетишга қарор қилганини айтди.
"Кетаман, сабаби ҳаётимда кўпроқ ҳис-туйғуларни туйишни хоҳлайман. Улар мени охиригача эшитишни хоҳлашмади. Мен билан ҳаммаси жойида эмас. Бу билан яшаш имконсиз. Ҳатто профессионал бўлишни хоҳласанг ҳам, сен буни яшира олмайсан", - дейди Левандовски.
Олдинроқ хабар берилганидек, 33 ёшли поляк "Барселона" билан уч йиллик шартнома борасида келишувга эришган.
Левандовскининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
10:09
Флик "Барселона"нинг "Севилья" устидан қўлга киритган йирик ҳисобдаги ғалабаси ҳақида нима деди? 7
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии