"Левандовски балки Испанияда ўйнаб, "Олтин тўп"ни юта оламан деб ўйлаётгандир" - Хави Мартинес
29 апр 2022 14:28
Новости


"Левандовски балки Испанияда ўйнаб, "Олтин тўп"ни юта оламан деб ўйлаётгандир" - Хави Мартинес
"Бавария" собиқ ўйинчиси Хави Мартинес мюнхенликлар форварди Роберт Левандовскининг фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.
"Агар "Бавария" уни сотишни хоҳламаса, бу сиз учун муаммо, сабаби у ерда кўндириш банди йўқ. Аммо, унинг "Барселона"га ўтиши учун қандайдир вариант бор, сабаби у Испанияда ўйнаб, "Олтин тўп"ни юта оламан деб ўйлаётгандир", - дейди Мартинес.
Левандовскининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
У жорий мавсум клуб таркибида 43та ўйинда майдонга тушиб, 48та гол уришга эришди.
Похожие новости

Комментарии