Левандовски: "Англияга қарши ўйинда мухлисларимиз учун курашамиз"
13 окт 2013 09:10
Новости
Левандовски: "Англияга қарши ўйинда мухлисларимиз учун курашамиз"
Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски "Уэмбли"да Англияга қарши ўйин осон бўлмаслигини айтиб ўтди.
"Биз Англияга йўл олаяпмиз, у ерда жуда кўплаб мухлисларимиз борлигини жуда яхши биламиз. Польшада ЖЧ-2014га чиқиш имконияти йўқ, аммо мухлисларимиз хурмати инглизларга қарши курашишга уринамиз. Ўйин фаворити биз бўлмаслигимиз аниқ".
Комментарии