RU

Последние новости

19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  5 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  1 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  7 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  15 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

Леонид Сенкевич: “Жиддий рақибни мағлуб этдик” Новости

Леонид Сенкевич: “Жиддий рақибни мағлуб этдик”

Ўзбекистон Биринчилигининг 1-босқич, 12-туридан ўрин олган “Чуст-Пахтакор” – “Оқ-тепа” жамоалари ўртасидаги беллашувда мезбонлар сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мусобақа пешқадамини иродали тарзда мағлубиятга учратди.
ллашув якунлангач биз мезбонлар устози Леонид Сенкевичнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Оқ-тепа” билан Тошкентда бўлиб ўтган биринчи учрашувни ўзингизни ҳам кўргандингиз. Ўша ўйинда ҳам ёмон ҳаракат қилмагандик. Лекин мағлубиятга учрагандик. Бугун хурсанд бўлганим болалар ўзларининг яхши хислатларини намойиш қилишди ва фойдали тўп суришди. Очиғи, бизга омад ҳам кулиб боқди. Айниқса, учрашув охирларида омад биз тарафда бўлди. Айтишадику, омад кучлиларга кулиб боқади, деб. Футболчиларим 92-дақиқада гол ўтказиб юборган бўлса-да, қўлларини пастга туширишмади.

Йигитлар шу кунга қадар ўтказган учрашувларимизда жуда кўп голга тортадиган вазиятлардан фойдалана олмай келаётганди. Омад бизга кулиб боқмаётганди. Бугун ҳаммаси биз учун омадли бўлди. Майли, иккинчи голимиз ҳақиқий омад туфайли рақиб дарвозасидан жой олган бўлса-да, бу гол! Шогирдларим бугунги ғалабага ҳақли равишда эришишди. Улар бунга лойиқ эди. Сабаби, улар бугун ғалаба қозонишни чин дилдан хоҳлашганди. Рости, биз уйдаги ўйинларда анчадан буён юта олмаётгандик.
Қолаверса, бугун шундай юқори классдаги рақибни мағлубиятга учратдик. Аутсайдерни ютиш қаердаку, мусобақа пешқадамидан устун келиш қаерда?! Иккаласининг завқи ўртасида катта фарқ бор.

“Оқ-тепа” кучли жамоа, таркибида тажрибали футболчилар жам бўлган. Бу ўйинчилар бемалол олий лигада ўйнай олади. Шунинг учун ҳам мен шогирдларим учун жуда ҳам хурсандман. Чунки улар ҳақиқатдан ҳам жиддий рақибни мағлуб эта олишди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика