RU

Последние новости

09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  0 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  1 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  0 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  3 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  3 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  11 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  21 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  6 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  5 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  78 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4

Леонарду Жардим: "Пахтакор" биринчи бўлимда яхшироқ ҳаракатланди. Имкониятларимиз камайиб кетди" Новости

Леонарду Жардим: "Пахтакор" биринчи бўлимда яхшироқ ҳаракатланди. Имкониятларимиз камайиб кетди"

Осиё Элит Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Айн" (1:1) баҳсидан сўнг БАА жамоаси бош мураббийи Леонарду Жардим ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи 45 дақиқаликда жамоам яхши ўйин намойиш эта олмади. Биз агрессив ўйин намойиш эта олмадик. Бу менга ёқмади. Рақибга деярли қаршилик кўрсатмадик ва яккакурашларда мағлуб бўлдик. Танаффусда футболчилар билан гаплашиб олдим ва "Ал Айн" яхшироқ ўйнаш кераклигини айтдим. Иккинчи таймда эса рақибга яхши қаршилик кўрсатдик. Ҳимояда ва ҳужумда кўпроқ тўпга эгалик қилишимиз керак эди. Четлатишдан сўнг ҳам биз ғалаба қозонишга интилдик. Футболчиларим курашишда давом этди. Мен сўнгги сонияга қадар курашишни ёқтираман. Биз бугун ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Афсуски, бугун икки очко йўқотдик ва олдинда фақатгина иккита баҳс қолди. Имкониятларимиз камайиб кетди. Энди биз бошқа жамоаларнинг натижаларига боғланиб қолдик.

- Дуранг натижаси бугунги ўйин учун адолатли натижа бўлди деб ўйлайсизми? Икки жамоа ҳам ҳисобни йириклаштириш учун етарлича имкониятларга эга бўлишди.

- "Пахтакор" биринчи бўлимда фаолроқ эди ва улар кўпроқ гол уришлари мумкин эди. Танаффусдан сўнг эса бизда имкониятлар пайдо бўла бошлади. Дуранг натижаси ўйинга мос бўлди деб ўйлайман.



- "Ал Айн" қизил карточкадан сўнг ўйинни кучайтира олди. Четлатиш футболчиларингизга яхши таъсир қилди деб ўйлайсизми?

- Йўқ. Биз иккинчи таймга бошқача ёндашув билан майдонга тушдик. Футболдаги энг муҳим омиллардан бири - хоҳиш. Кучли истаксиз катта натижаларга эришиб бўлмайди. Биз иккинчи таймда янада кўпроқ иштиёқ билан курашдик. Баҳс сўнгида Куаме ажойиб вазиятга эга бўлди, аммо рақиб дарвозабони жуда яхши ҳаракат қилди деб айта оламан.

- Тошкентдаги совуқ об-ҳаво жамоангизга қандай таъсир ўтказди? Футболчиларингиз учун бундай иқлимда футбол ўйнаш қийин бўлмадими?

- Об-ҳаво катта таъсир ўтказди демайман. Ҳаво бироз совуқ бўлгандир, аммо бундай иқлим футбол ўйнаш учун жуда қулай, менимча. Мен кўпроқ майдон ҳолати ҳақида гапиришим мумкин. Элит Чемпионлар лигаси учун майдон ҳолати яхшироқ бўлиши керак деб ўйлайман. Балки "Пахтакор"да бошқа майдон йўқдир, лекин бундай мусобақада иштирок этаётган жамоаларга яхшироқ майдон тақдим этилиши керак. Майдон ҳолати бугунги натижа учун баҳона бўла олмаслиги аниқ.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика