RU

Последние новости

02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  5 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  11 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  98 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  77 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  88 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1090 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3

Лео Месси. У энди Хелайфининг "кичик шаҳзода"си Новости

Лео Месси. У энди Хелайфининг "кичик шаҳзода"си

"Мен бир кунда 43 марта қуёш ботишини кузатганман".

Антуан де Сент-Экзюпери ўзининг энг машҳур асарида шундай фикр келтиради. Тасаввурга сиғмайдиган абсурд. Бироқ, бу гап фалсафий қиссадаги фантастик қаҳрамон тилидан айтилган. 

Адабиёт ўз йўлига. Бугун реал ҳаётдаги абсурдлар ҳақида гаплашамиз. 2007 йилги "Олтин тўп" ғолибини тақдирлаш маросимида бош роль "Милан" етакчиси Каканинг чекига тушган. Бразилиялик ўйинчи мукофотни оммага кўз-кўз қилаётган паллада кимдир чиқиб, бугун ундан ортда қолган 20 ёшли аргентиналик келажакда бу совринни 6 марта ютишини айтса, давлат жиннихоналаридан бирига йўлланма бериларди.

Рост, 14 йил муқаддам 6та "Олтин тўп"ли футболчи дунёдаги энг хаёлпараст кишининг Тинч океанидан улканроқ тасаввурига ҳам сиғмасди. Месси эса кишилар хаёлотидаги чегараларни ўзбек ҳокимлари уйларни бузганидек бузиб юборди.

2000 йил. Биласиз, Каталонияга келганида унинг жуссаси тенгдошлариникига нисбатан анча кичик эди. Ўшанда гормонлар танқислиги туфайли ўсмай қолган 13 ёшли йигитча 20 йилдан кейин "Барселона"дан каттароқ номга айланиши ҳақида ўйлаш кулгили эди. Бугун эса Леони инстаграм орқали 246 млн киши таъқиб қилаётган бўлса, клуб 100 млнлик довондан ўтолганича йўқ.

Юқорида аргентиналик чарм тўп устаси кишиларнинг хаёлларини бузиш учун туғилганини айтдик. Мухлислар назарида у "Барса" билан жипслашиб кетган, ҳеч қачон айрилмайдигандек эди. Рост, Месси Каталонияни Росариодан кўпроқ севади. Чунки у ўзини шу манзилда таниди, бутун дунё уни шу нуқтада кашф қилди. Аммо, каттакон темир эшикни кичкина қалит очганидек, бу ҳикоянинг интиҳоси учун ҳам миттигина асос топилди. Лео ортиқ Каталонияда эмас.

Ҳаммаси эртакдагидек

"Пари Сен-Жермен" бир неча соат олдин унинг трансферини эълон қилди. Мазкур хабарни ўқишим билан Экзюперининг "Кичкина шаҳзода"си ярқ этиб кўз олдимга келди. Эртакда шундай саҳна бор: Саҳройи Кабирга тушиб қолган учувчи кимсасиз саҳрода сув топишга кўзи етмай, тушкунликка тушиб қолади. Шу вақт кичик шаҳзода уни олға боришга ундайди ва одамзод масканидан 1000 чақирим нарида булоқ топиб, ҳаётда қолишига кўмаклашади. 

Саноқсиз миллионларни сарфлаб, катта юлдузларни Парижга жамласа ҳам, Чемпионлар Лигасини ютолмаётган Носир ал-Хелайфи саҳродаги учувчига ўхшайди. Лео эса унинг "кичкина шаҳзода"сига айланиб, мақсадига етиштирадигандек гўё...

Фахриддин Рўзиев

Автор :
Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика