RU

Последние новости

22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  25 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  4 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 21:15Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  30 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  70 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0

Лэмпарднинг IQ кўрсаткичи - 150 (бундай натижа фақат одамларнинг 0,1%да бор). Буни тасодифан аниқлашган Новости

Лэмпарднинг IQ кўрсаткичи - 150 (бундай натижа фақат одамларнинг 0,1%да бор). Буни тасодифан аниқлашган

2007 йилдаги Англия лига Кубоги финали - турнир тарихидаги энг эсда қоларли баҳслардан бири.

Сўзлар билан бутун атмосферани тасвирлаш қийин, шу сабабли суратларга боқинг.


Бир нечта жанжал, учта четлатиш, Арсен Венгер ва Жозе Моуриньюларнинг майдонга тушиб кетиши ҳамда Дрогбанинг 84-дақиқадаги ғалаба тўпи.


Бу эса жанжаллардан бири - Аби Диаби оёги билан Жон Террининг бошига зарба берганди.


Жамоа сардори узоқ вақт ўзига келмади, кейин мия чайқалиши шубҳаси билан майдонни тарк этди. Терри навбатдаги бир неча кун давомида чуқурлаштирилган текширувдан ўтиб, даволаниш жараёнини бошлаб юборди. Клуб доктори бошга берилган зарбанинг эҳтимолий оқибатларидан қўрқди ва Терри ўзини босиб олиши учун уни IQ тестга юборди. Жонга "Челси"нинг бир қанча футболчилари ҳамроҳлик қилишди, улар орасида Лэмпард ҳам бор эди.


Тест натижасига кўра, Террининг мияси умуман зарар кўрмагани аниқланди, сардор жамоадаги энг яхши учинчи натижани кўрсатди, Лэмпард эса - даҳшатли кўрсаткич қайд этди.


"Фрэненинг натижалари тест ўтказган компания тарихидаги рекордга яқин келди. Унинг кўрсаткичлари меникидан баланд" - деганди шифокор.


Бу ҳаммани ҳайрон қолдирди, Лэмпард тестда 150 балл тўплади. Бундай натижани ер юзидаги одамларнинг 0,1% қайд эта олади (тест шундай тузилганки, унинг ўртача натижаси 100 балл эди, аммо бу ҳақида бироз кейинроқ). BBC маълумотларига кўра, Билл Гейтснинг IQ си - 160, Барак Обаманики 137.

"Ҳа, адашмасам 150 балл йиғдим. Бу қандай содир бўлганини билмайман, танишларим натижадан ҳайрон бўлди. Кўрсаткичларимдан фахрланаман" - деганди Лэмпард бир неча йил ўтиб берган интервьюсида.


Лэмпард "Челси"нинг энг ақлли футболчиси эканлиги сизни ҳайрон қолдирмаган бўлса керак (айтганча, шифокор Моуриньюнинг натижаларини эълон қилмади).


- Фрэнк мактабда жуда яхши ўқиган ва унинг дипломида 12та ижобий баҳо бор (сертификат олиш учун 5та ижобий баҳо етарли).


- Лэмпард аттестатида лотин тили учун қўилган баҳо "A" - бу ўзбекчада 5 баҳо.


- Лэмпард болалар эртаклари ёзади (ҳамма учун).


IQ тести - бу математика, хотира ва мантиқ бўйича вазифалар. Аммо натижаларга 100% ишониб бўлмайди


IQ тести ҳақида барча эшитган бўлса керак, аммо бу нима эканлигини ҳамма ҳам тасаввур қила олмаса керак. IQ оддий таржима қилинганда - интеллект коэффициенти. IQ тест - ақл салоҳияти даражасини аниқловчи текширилган услуб.


Инсон мантиқ, математика ва хотира бўйича кўплаб саволларга жавоб беришига тўғри келади. Мана бир нечта мисол.


- 37, 34, 31, 28. Кейинги рақамларни топа оласизми?


- Маъно жиҳатдан ўхшаш бўлган вариантни танланг: а) суҳбатдош ва шамолли; b) иш ва ёвузлик; c) суҳбатдош ва кўп гапирувчи; d) ғайратли ва ёвуз.


- Ёки мана бундай:


Тест якунига кўра, ўртача натижа 100 бўлиши керак, ер аҳолисининг кўпчилиги 75дан 115гача балл йиққан. 130дан кўп балл йиғиш - катта иқтидор эканлигингизни билдиради, 70 эса - ёмон натижа.


IQ бўйича ўнлаб тест талқинлари бор, улар орасидаги машҳурларидан бири - Айзенк тести, сиз Гуглдан топадиган бошқа тестларингиз қисқартирилган ва ишончсиз бўлади.


Услублар кўплиги туфайли турли одамларнинг натижаларини солиштириш тўғри эмас, улар турли вақтда турли услубда тестдан ўтган бўлиши мумкин. Шу сабабли Лэмпарднинг Обамадан устунлигига жиддий эътибор бериш нотўғри. Аммо Фрэнкга паст баҳо бериш тўғри эмас. 1019та ўйин, 303та гол, 14та соврин, IQ бўйича 150 балл.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика