Лэмпард “Эвертон”нинг таркибини танлашда рафиқаси билан маслаҳатлашишини айтди
30 апр 2022 09:00
Новости
Лэмпард “Эвертон”нинг таркибини танлашда рафиқаси билан маслаҳатлашишини айтди
“Эвертон” устози Фрэнк Лэмпард жамоа таркибини танлашда ким билан маслаҳатлашиши ҳақида гапирди.
“Биламан, журналистлар устимдан кулишади, аммо таркиб борасида рафиқам билан маслаҳатлашаман. Йўқ, у қанот ҳимоясида ким ўйнашини ҳал қилмайди, лекин психологик томондан яхши маслаҳат бера олиши мумкин. Мисол учун, машғулотларга кимдир келмаса, Кристин (рафиқаси) ўша ўйинчининг турмуш ўртоғи бор ёки йўқлигини сўраб, у билан суҳбат ўтказади. Айрим муаммоларга бошқа томондан ёндашиш керак”, дейди Лэмпард.
Эслатиб ўтамиз, мерсисайдликлар айни вақт АПЛ жадвалида 32 ўйиндан сўнг, 29 очко билан 18-ўринда бормоқда. 43 ёшли мутахассис жамоани жорий йилнинг январида қабул қилиб олганди.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии