RU

Последние новости

12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  0 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   0 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  1 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  11 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1

Лэмпард "Челси"га гол урди ёхуд "Сити" - "Челси" 1:1 Новости

Лэмпард "Челси"га гол урди ёхуд "Сити" - "Челси" 1:1

АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Челси" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Манчестер Сити – Челси 1:1
21 сентябрь, 20.00, «Этихад Стэдиум»
Гол:
Шюрлле 71, - 0:1 (Азар).Лэмпард 84, - 1:1 (Милнер).
Манчестер Сити –
Жо Харт, Сабалета, Мангаля, Компани, Коларов (Лэмпард, 78), Яя Туре, Фернандиньо (Хесус Навас, 73), Сильва, Милнер, Агуэро, Жеко (Санья, 69).
Челси – Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Рамирес (Шюрлле, 62), Матич, Виллиан (Оби Микель, 62), Фабрегас, Э. Азар, Коста (Дрогба, 86).
Огоҳлантиришлар: Фернандиньо 12, Сабалета 32, Рамирес 34, Матич 38, Давид Сильва 40, Яя Туре 42, Диего Коста 66, Иванович 76,
Четлатиш: Сабалета 66

 
                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                           
ЯНГИЛАШ

ЎЙИН ТУГАДИ! "Сити" ва "Челси" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади. Сайтимизни кузатиб борган барчага раҳмат!

90+3.
Лэмпард жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, ноаниқ

90+1.
Дрогба белгиланган жарима тўпини осмооонга тепиб юборди

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

88.
Лэмпард АПЛдаги ўзининг 172-голини урди. Умумий рўйхатда у бешинчи ўринда Руни Фрэнкдан учта кўп гол урган

86. Ўзгариш. "Челси".
Диего Коста ўрнига Дрогба тушди

85. Жеймс Милнер чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, захирадан майдонга тушган Лэмпард собиқ клуби дарвозасини ишғол қилди ва голини нишонламади - 1:1.

84. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ГОООООООЛ! ЛЭМПАРД!!!!! Йўқ "Челси" эмас "Сити" гол урди! 1:1

80. ЗАРБААААААААААААА! ДИЕГО КОСТА!!! Дарвоза устуни!

78. Ўзгариш. "Сити".
Коларов ўрнига Лэмпард

75. Огоҳлантириш. "Челси".
Иванович

75. Хавфли вазият! Шюрлленинг жаримадан ошириб берган тўпини Диего Коста боши билан дарвозага йўллади, Жо Харт ўзини кўрсатди!

72. Ўзгариш. "Сити".
Фернандиньо ўрнига Хесус Навас

71. Тезкор қарши ҳужум, Шюрлле-Азар-Коста-Азар комбинациясини Шюрлленинг ўзи якунлади - 0:1.

71. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ШЮРЛЛЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕ! 0:1

69. Ўзгариш. "Сити".
Жеко ўрнига Санья тушди

66. Ана бўмасам!!! Диего Коста ва Сабалета жанжаллашиб қолишди. Майк Дин иккаласигаям сариқ кўрсатди! Сабалета учун бу иккинчисига айланди ва майдонни тарк этди!

65.
Ўйин шиддатли кечмоқда. Тўқнашувлар жуда кўп.

62. Ўзгариш. "Челси".
Виллиан ўрнига Оби Микел тушди

61. Ўзгариш. "Челси".
Рамирес ўрнига Шюрлле тушди

60.
Сабалета ўнг қанотдан тўпни шерикларига оширди, Куртуа узун қўллари билан тўпни ушлаб олди

58.
Фабрегас жарима тўпини амалга оширди, унинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

56. АГУЭРОООООООООООООО! КУРТУУУУУУУУУУУУАААА! Қойил иккаласигаям! Серхионинг зарбасини Тибо бир амаллаб қайтарди!

54. ЗАРБААААААААААА! Фернандиньо 16 метрлардан жуда кучли зарба берди! Бирозгина ноаниқ!

50.
Виллианнинг пасидан сўнг Диего Коста зарба берди, ўйиндан ташқари ҳолатда турган ҳужумчининг зарбасини Харт қайтарди

50. Яя Туре рақиб жарима майдони ичида Иванович билан тўқнашиб йиқилди, Майк Дин пенальти белгилашни истамаяпти бугун

49.
Жеконинг фаоллиги туфайли ҳужум ташкил этилди, Агуэро тўпга ета олмади!

48. Зарбааа! Серхио Агуэроооо! Куртуа тўпни қайтарди

47.
"Сити" бўлимни ҳужумкор тарзда бошлади, бурчак тўпи...

46. Иккинчи бўлим бошланди

45+3. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади, лекин сариқ карточкалар жууууда кўп. 15 дақиқа дам олиб яна шу ерда "кўришамиз"

45+1.
Мана сиз кутган дамлар етиб келди, Виллиан майдонда ётибди, майдонга "Челси" шифокори югуриб чиқиб келди... бироз танаффус))

45. Биринчи бўлимга яна 3 дақиқа қўшилди

45. Хавфли вазияяяяят! Диего Коста тўпга ета олмади, агар, агар...

42.
Ҳакам тинмай огоҳлантириш кўрсатмоқда... яна бир сариқ Яя Турега кўрсатилди

40. Огоҳлантириш. "Сити".
Давид Сильва

39.
"Сити" жарима тўпига эга бўлди, Сильванинг пасини ҳимоячилар қайтаришди

38. Огоҳлантириш. "Челси".
Матич

36. Яя Туреееее! Ажойиб пас! Бироқ Агуэро тўпга ета олмади

35. Диего Коста яна ҳимояда юрибди, ҳозир у Жекони йиқитди, ҳакам бу сафар ҳам пенальти учун асос йўқ деб ҳисоблади

35. Огоҳлантириш. "Челси". Рамирес

34. Тезкор жавоб ҳужуми...Жеконинг зарбаси йўлига "Челси" вакиллари тўғаноқ бўлишди

33. Азар жарима тўпини амалга оширди, тўп ҳимоячиларнинг бирининг қўлига тегди...ҳакам кўрмади, ёки атайин қилинмаган деб ҳисоблади

32. Огоҳлантириш. "Сити". Сабалета

32. Азар Сабалета томонидан йиқитилди хавфли жарима тўпи

32. Тибо Куртуа тўпни ўз дарвозаси олдидан тепишда билинар билинмас тарзда вақт чўзмоқда, сабаби рақиб жуда ҳужумкор ўйнамоқда, бу татик усул

30. ЗАРБААААААААААА! АГУЭРООООООООО! Ноаниқ!

28. Пеллегрини ва Моуриньо тик оёқда ўйинни кузатишмоқда, ўз шогирдларига имкон бўлди дегунча кўрсатма беришмоқда

26. "Сити" - "Челси" 6:0...бурчак тўплари бўйича, ҳисоб эса 0:0

24. Ўйин давом этаётган вақтда учрашувнинг энг сара фотоларини ҳам кузатиб бориш имконига эгасиз.
LIVE ФОТОГАЛЕРЕЯ


21. "Челси" ўйин бошидан буён илк бор позицион ҳужумга ўтмоқда, тўп "Сити" ярим майдонида ушланиб турибди

19. Коларов ва Иванович тўқнаш келишди, бу АПЛ учун оддий ҳолат

18. Операторлар яна Моурни кўрсатишмоқда...Галстуклари ҳам ўзгача экан...Пеллегрини жойида ўтирибди...

16. Виллиан марказда икки рақибдан қочиб кетди ва жарима тўпи ишлади. Кейинги вазиятда Диего Коста ва Компани тўп учун шунақанги курашишдики асти қўяверасиз. Ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди

14. Мана статистика ҳам чиқди, 5:0 бурчак тўплари бўйича

13. Мезбонлар кетма-кет бурчак тўпларига эга бўлишмоқда...

12. Огоҳлантириш. "Сити". Фернандиньо

10. Футболчилар бир бирларини аяётганлари йўқ, кескин тўқнашувлар кузатилмоқда. Агуэро майдонда ётибди унга шифокорлар ёрдам беришмоқда. Мухлислар "Челси" футболчилари кичик жароҳат олишларини кутишаётган бўлишса керак) Сабабини тушунган тушунди...

9. Бурчак тўпидан сўнг Яя Туре боши билан дарвозага зарба берди, Куртуа ўз жойида

7. "Челси" олдинга ўтди, аммо деярли ҳеч нима содир эта олмади. Жавоб ҳужумидан сўнг Жеко зарба берди ҳимоячиларга теккан тўп майдонни тарк этди.

5. "Сити" бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Диего Коста ҳужумдан кўра ҳимояда кўпроқ ўйнамоқда...

4. Қиммат кастюм шимларни "қўндириб" олган Моуриньо жаҳлдор кайфиятда уёқдан буёққа юрди. Ўйиннинг боши унга ёқмагани аниқ

3. Яна тўп узатилиши, ўнгдан Сабалета оширди, Агуэро боши билан зарба берди, ноаниқ!

3. Агуэро бурчак тўпи ишлаб олди, жарим майдонига узатилган тўпни Диего Коста қайтариб юборди

2. "Сити" ўйинни ҳужум билан бошлади. Сильва жарима тўпини амалга оширди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди

ЎЙИН БОШЛАНДИ! Иккала жамоага омад!

- 4та ўйиндан 4тасини ютган "Челси" пешқадам, 4та ўйиндан 7 очко тўплаган "Сити" 7-ўринда...

- Амалдаги Англия чемпиони "Манчестер Сити" ўз майдонида Лондоннинг "Челси" клубини қабул қилади. Бу ўйинни сизларга Нарзулла Сайдуллаев етказади. Бундан олдинги ўйиндаги каби ўйин голларга бой бўлишига умид қиламиз

- Ассалому алайкум яна бир бор қадрли футбол мухлислари. Англия премьер лигасининг 5-туридан ўрин олган энг марказий баҳс бошланмоқда....

- Ўйин соат 20:00да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика